2018

"FAOL TADBIRKORLIK, INNOVATSION G`OYALAR VA TEXNOLOGIYALARNI QO`LLAB-QUVVATLASH YILI"

5-15-Yanvar

DAVLAT DASTURI LOYIHASI JAMOATCHILIK MUHOKAMASI

RU

"FAOL TADBIRKORLIK, INNOVATSION G`OYALAR VA TEXNOLOGIYALARNI QO`LLAB-QUVVATLASH YILI

DAVLAT DASTURI LOYIHASI JAMOATCHILIK MUHOKAMASI
2018-yil 5-15-Yanvar
RU

2017-2021-YILLARDA O'ZBEKISTON RESPUBLIKASINI RIVOJLANTIRISHNING BESHTA USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASINI AMALGA OSHIRISHNING IKKINCHI BOSQICHI

“Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili” Davlat dasturi loyihasi jamoatchilik muhokamasiga taqdim etildi. Dastur loyihasi 237 banddan iborat bo’lib, O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yilning 22-dekabr kuni Oliy Majlisga tadqim etgan Murojaatnomasida keltirilgan asosiy g'oya va takliflari hamda 2017–2021-yillarda O'zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo'nalishi bo'yicha Harakatlar strategiyasida belgilangan asosiy vazifalardan kelib chiqqan holda ishlab chiqildi.

Jamoatchilik muhokamasi O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 28-dekabrdagi “Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili”da 2017–2021-yillarda O'zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo'nalishi bo'yicha Harakatlar strategiyasini amalga oshirishga oid Davlat dasturi loyihasini ishlab chiqishning tashkiliy chora-tadbirlari to'g'risida”gi farmoyishiga ko'ra shu yilning 15-yanvariga qadar o'tkazilishi rejalashtirilgan.

Keng jamoatchilik vakillari, mahalliy va xalqaro ekspertlar ishtirokida bo'lib o'tadigan muhokamalar doirasida turli anjuman va davra suhbatlari tashkil etiladi. Shuningdek, muhokamalar OAV hamda ijtimoiy tarmoqlarda ham muntazam o'tkazib boriladi. Davlat dasturi loyihasi jamoatchilik muhokamalari natijalari tahlili va kelib tushgan takliflar asosida yanada takomillashtiriladi.

Fikr va takliflaringizni, shuningdek "Taraqqiyot strategiyasi" Markazining quyida keltirilgan ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida ham bildirishingiz mumkin.

Изоҳлар умумий сони: 4395

Қўшимча фикр-мулоҳазалар ва таклифлар

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид

ДАВЛАТ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАСИ


Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Сарф-харажатлар

 

Молиялаштириш манбалари

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

Изоҳ

I. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда
Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

1

Қонунчилик ва норма ижодкорлигида янгича ёндашувни назарда тутадиган Қонунчилик  ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 апрель

Олий Мажлиспалаталари (келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

АҚҲМИ, ТДЮУ,

ИИВ Академияси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

муайян ижтимоий муносабатларнинг айнан қайси турдаги қонун ҳужжати билан тартибга солинишини аниқ белгилаш;

“ақлли тартибга солиш” моделлари ва қабул қилинаётган қарорлар таъсирини таҳлил қилиш методологиясини жорий этиш;

тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунлар қабул қилиш амалиётини кенгайтириш;

қонун ижодкорлиги жараёнида қўлланиладиган тамойилларни (ижтимоий адолат, халқчиллик, жамоатчилик фикрини ўрганиш, очиқлик, самарадорлик, коррупцияга қарши экспертиза ва ҳ.к.) жорий этиш;

идоравий ҳужжатлар қабул қилиш амалиётини босқичма-босқич қисқартириш;

қонун ижодкорлигининг замонавий услубларини (масалан, “One in two out”, “Sunset clauses”, “Open ended” тамойиллари асосида ва бошқалар) жорий этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

2

Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 июль

Марказий сайлов комиссияси,

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

АҚҲМИ, ФЖШМҚМИ, СМТИ, ТДЮУ

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада бугунга қадар тарқоқ ҳолда амал қилган сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини халқаро норма ва стандартлар талабларидан келиб чиқиб унификация қилиш, сайлов жараёнига нисбатан ягона шаффоф ва самарали ёндашувлар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3

Соғлиқни сақлаш муассасалари фаолияти устидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси назоратини янада такомиллаштириш.

2018 йил

1 февраль

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва амалий чора-тадбирлар.

БундаСоғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмита аъзоларининг жойларда иш олиб бориш тартибини белгилаш ва парламент назорати тадбирларини амалга ошириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

4

Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига кўмаклашиш борасидаги фаолиятини кучайтириш.

2018 йил

1 март

Олий Мажлис Сенати, сиёсий партиялар (келишув асосида),

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси фаолиятини доимий асосда ташкил этиш;

Комиссиянинг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш, шу жумладан унинг Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида ҳисоботини эшитиш амалиётини йўлга қўйиш;

халқ депутатлари кенгашлари фаолиятини намунали асосда йўлга қўйишга кўмаклашиш, бунда улар фаолиятининг самарадорлигига баҳо беришда ҳудудлардаги вазиятни ижобий томонга ўзгартириш, бюджет ижросини тўлиқ таъминлаш, жиноятчиликни камайтириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш каби мезонларга асосланиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

5

Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхати ахборот тизимини янада такомиллаштириш ва “Электрон ҳукумат” тизими доирасида бутун республика бўйича жорий этиш.

2018 йил

1 сентябрь

Ахборот технологиялари вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, Адлия вазирлиги,
ИИВ, Давлат персоналлаштириш маркази, МХХ, Ергеодезкадастр,
Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
ТИВ,

Молия вазирлиги

 

Ҳисоб-китобларга асосан

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР)ни жорий этиш босқичлари;

Республика манзиллар классификаторини ишлаб чиқиш;

Сайловчиларнинг турар (яшаш) манзиллари ягона базасини яратиш;

вазирлик ва идоралар ахборот тизимларининг интеграциясини амалга ошириш;

СЯЭР бўйича ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чоралар ишлаб чиқиш;

СЯЭРни жорий этиш ва уни қўллаб-қувватлаш, ушбу йўналишда кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;

СЯЭРни эксплуатация қилиш бўйича махсус ваколатли органни белгилаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

6

Олий Мажлис палаталарининг ахборот-таҳлилий фаолиятини такомиллаштириш.

2018 йил

1 март

Олий Мажлис

палаталари

(келишув асосида),
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
ТИВ,Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Ҳисоб-китобларга асосан

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Олий Мажлис палаталари қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш ва унинг моддий-техника базасини кучайтириш;

институт билан хорижий давлатларнинг ўхшаш тузилмалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирлари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

7

Мамлакат сиёсий саҳнасида соғлом рақобатни таъминлаш.

2018 йил

1 август

Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Марказий сайлов комиссияси,
Адлия вазирлиги, АҚҲМИ, Ўзбекистон Экологик ҳаракати

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари учун белгиланган квотани бекор қилиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

8

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг жазони ижро этиш фаолиятинимониторинг қилиш борасидаги ваколатларини янада кенгайтириш.

2018 йил

1 май

Омбудсман,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
(келишув асосида),

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

ИИВ, АҚҲМИ,

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг қамоқда сақланаётган ва жазони ўташ жойларида бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини мониторинг қилиш бўйича ваколатларини кенгайтириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

9

Давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги таъсирини қисқартириш, унинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш.

2018 йил

1 июнь

Вазирлар Маҳкамаси,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

давлат назорати механизмларини такомиллаштириш орқали рухсат бериш тартиб-таомилларига оид айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш;

давлат иштирокидаги бизнес тузилмаларининг ташкил этилишини чеклаш;

давлат бошқарув органларининг айрим функцияларини,
шу жумладан уларни муқобил тартибга солиш турларига (жавобгарликни мажбурий суғурталаш, мувофиқликни декларациялаш ва бошқалар) алмаштириш орқали қисқартириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

10

“Давлат хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 июль

Адлия вазирлиги,  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, АҚҲМИ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси,

Бош прокуратура

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада давлат хизмати тизимини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишининг асосий тамойиллари, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, моддий ва ижтимоий таъминоти, давлат хизматига ишга ўтиш, хизматни ўташ
ва хизматдан бўшаш тартиби белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

11

Номарказлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви ҳудудий органларининг ваколатларини кенгайтириш.

2018 йил

1 октябрь

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Вазирлар Маҳкамасининг рухсат бериш ва лицензиялаш функцияларини бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга ўтказиш;

вертикал бошқарув тизими ва ижро ҳокимияти органлари ўртасида яқин ҳамкорликни таъминлайдиган усул ва услубларни такомиллаштириш;

республика давлат бошқаруви органлари томонидан амалга ошириладиган рухсат бериш ва лицензиялаш функцияларининг бир қисмини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат бошқаруви ҳудудий органларига ўтказиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

12

Маъмурий адлия, яъни давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тизимини такомиллаштириш.

2018 йил

1 июль

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Бош прокуратура,
ИИВ, ДБА

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органларга шикоят қилиш тартибини янада такомиллаштириш;

низони судгача ҳал қилиш усули сифатида жисмоний
ва юридик шахслар мурожаатларини коллегиал эшитиш механизмларини жорий этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

13

Туман (шаҳар)лардаги Давлат хизматлари марказлари –
“Халқ қабулхоналари”нинг замонавий биноларини қуриш ва моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш.

2018 йил

1 февраль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Адлия вазирлиги,
Давлат архитектура
ва қурилиш қўмитаси

50,0 млрд.сўм

Давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинган маблағлар, маҳаллий бюджет маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан 2018-2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда, қоида тариқасида, давлат-хусусий шериклик шартларида тасдиқланган намунавий лойиҳаларга асосан туман ва шаҳарларда Давлат хизматлари марказлари – Халқ қабулхоналарининг янги бинолари қурилади. Бунда она ва бола хоналари, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит, автомобиль тўхташ жойлари, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш бурчаклари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

14

Инновацион технологияларни қўллаш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг юқори сифати, тезкорлиги, очиқлигини таъминлаш, аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини янада ошириш.

2018 йил
1 март

Адлия вазирлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги, Инновация вазирлиги, Ўзавтосаноат, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

вазирлик ва идоралар

30,0 млрд.сўм

Ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда:

давлат хизматлари марказларини инфокиосклар билан таъминлаш, уларда электрон навбат тизими ва масофадан туриб видеокузатув тизимини жорий этиш;

давлат хизматларини алоқа воситаларидаги мобил иловалар орқали кўрсатиш имкониятини яратиш, аҳоли билан қайта алоқанинг самарали воситаларини амалга киритиш;

олис ҳудудларда яшовчи аҳолига мобиль давлат хизматлари марказлари (махсус автотранспорт воситалари) орқали давлат хизматларини кўрсатиш амалиётини жорий этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

15

Жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган давлат хизматлари тизимлаштирилишини назарда тутувчи Давлат хизматлари ягона реестрини шакллантириш.

2018 йил

1 март

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,
вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматларини хатловдан ўтказиш натижаси бўйича уларнинг ягона реестрини шакллантириш;

реестрга киритилмаган давлат хизматларини кўрсатиш тақиқланиши назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

16

Давлат хизматлари марказларида “ягона дарча” тамойили асосида қўшимча равишда юридик шахсларга 40 турдаги, жисмоний шахсларга
19 турдаги давлат хизматларини кўрсатиш тартибини жорий этиш.

2018 йил

10 февраль

Адлия вазирлиги,
вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан йўл харитаси тасдиқланади ва амалий чора-тадбирлар амалга оширилади.

Бунда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари марказлари биноларининг ҳамда идоралараро электрон ахборот алмашиш тизимининг имкониятларидан келиб чиқиб, янги жорий этиладиган давлат хизматларини “ягона дарча” тамойили асосида Марказлар орқали кўрсатиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

17

Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятига “Электрон ҳукумат” тизимини ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий этиш.

2018 йил

10 февраль

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги,

вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.

Режада:

маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш;

бошқарув жараёнларини автоматлаштириш;

ҳудудлар ва мамлакатмиқёсида юзага келаётган таҳдид ҳамда муаммоларга ўз вақтида
ва муносиб таъсир кўрсатиш
учун ахборот алмашишнинг самарали тизимини шакллантириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

18

Давлат бошқарув органлари тизимини тубдан такомиллаштириш.

Йил
давомида

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Инновация вазирлиги,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

давлат органларининг турлари (вазирлик, давлат қўмитаси, агентлик, инспекция, марказ ва ҳ.к.), фарқланувчи жиҳатлари ва вазифалари;

давлат органларига хос бўлган махсус функциялар доираси;

вазифалари ўзаро такрорланувчи вазирлик ва идораларни мақбуллаштириш ҳамда бирлаштириш;

агентликлар, қўмиталар, инспекциялар ва марказларни тегишли вазирликларга бўйсундириш;

давлат бошқарув органларининг ягона рўйхатини белгилаш;

бошқарувнинг инновацион шаклларини жорий этиш;

давлат вазифаларини тадбиркорлар ва жамоатчиликни тенг ҳамкор сифатида жалб этган ҳолда бажариш механизмларини такомиллаштириш;

Вазирлар Маҳкамасининг
ва унинг ижро этувчи аппаратидан вазирликларга ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, республика бошқарув органларидан ҳудудий органларга ўтказилаётган функциялар доираси назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

19

Ижро этувчи ҳокимият органлари сони, улар тузилмаси ва бўлинмалари оптималлаштирилиши муносабати билан ушбу органларнинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги доирасини қайта кўриб чиқиш.

Йил
давомида

Вазирлар Маҳкамаси,
вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги номутаносибликни бартараф этиш;

ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий тузилмалари ўртасида мавжуд штат бирликларини оқилона тақсимлаш, улар масъулияти доирасини аниқ белгилаш;

ташкилий-штат тузилмасининг иқтисодиёт ва жамиятнинг реал эҳтиёжларига, ҳар бир ижро этувчи ҳокимият органининг янги вазифалари, функциялари ва фаолиятининг устуворлигига мувофиқлигини таъминлаш;

ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини режалаштириш ва улар фаолиятини баҳолаш мезонлари;

ижро этувчи ҳокимият органларининг такрорловчи таркибий тузилмалари ва муассасаларини, шунингдек, вазифа ҳамда функциялари хусусий секторга ўтказиладиган таркибий тузилмаларни қисқартириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

20

Давлат-ҳокимият ваколатлари берилган идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва бошқалар)ни тубдан қисқартириш.

2018 йил

20 июнь

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар
ва бошқалар)нинг вазифа, функция ва ваколатларини таҳлил қилиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш;

доимий характерга эга давлат-ҳокимият ваколатларини аниқ давлат органига ўтказиш ва қабул қилинаётган қарорлар учун шахсий жавобгарликни юклаш орқали уларнинг сонини тубдан қисқартириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

21

Ҳукуматнинг вазифалари ва тузилмасини такомиллаштириш.

2018 йил

20 июль

Президент девони,

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

Инновация вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бош прокуратура

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Вазирлар Маҳкамасининг вазифалари ва тузилмасини оптималлаштириш;

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти соҳасида шахсий масъулиятини янада ошириш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик принцип ва механизмларини такомиллаштириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

22

Давлат мулкини сотишда ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенг жорий этиш.

2018 йил

20 март

Давлат рақобат қўмитаси,

Ахборот технологиялари вазирлиги,
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,

 Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Марказий банк

1,0

млрд.сўм

Давлат рақобат қўмитаси маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Интернет тармоғида давлат мулкини сотиш учун ягона портал ташкил этиш;

давлат мулкини сотишда иштирок этувчи субъектлар доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

давлат мулкини реал вақт режимида электрон тўлов орқали сотиш тартиби назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

23

Давлат хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминоти тизимини такомиллаштириш.

 

2018 йил

30 март

 

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги,

Касаба уюшмалари Федерацияси,

вазирлик ва идоралар

 

 

510,0

млрд.сўм

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига иш ҳақларини базавий тариф ставкалари асосида тўлашга ўтказиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари фаолияти самарадорлиги натижасидан келиб чиқиб, рағбатлантириш чораларини кўриш;

давлат идораларида кўп йиллик хизмат қилгани учун ойлик иш ҳақига устамалар тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш;

давлат хизматчилари учун давлат уй-жой фондини шакллантириш;

идоравий уй-жойлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

24

Назорат ваколатига эга ижро этувчи ҳокимият органларини уларнинг назорати остидаги хўжалик бошқарув органлари ҳисобидан молиялаштириш амалиётидан воз кечиш.

2018 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

вазирлик ва идоралар, Бош прокуратура

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда назорат ваколатига эга ижро этувчи ҳокимият органларини (Ўздавнефтгазинспекция, Ўздавэнергоназорат ва бошқалар) уларнинг назорати остидаги хўжалик бошқарув органлари (“Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзбекэнерго” АЖ ва бошқалар) ҳисобидан молиялаштириш тартибини бекор қилиш ҳамда уларни тўғридан-тўғри давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

25

Халқ депутатлари Кенгашлари ваколатларини янада кенгайтириш орқали  маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш.

2018 йил

1 май

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

АҚҲМИ, ДБА, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳокимнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органининг раҳбари сифатидаги мақомини унда ижро этувчи ҳокимият раҳбари мақомини сақлаган ва Халқ депутатлари кенгашларининг котибиятини тузган ҳолда бекор қилиш;

халқ депутатлари Кенгашларининг ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмалари фаолиятини назорат қилиш бўйича роли
ва масъулиятини ошириш;

тегишли ваколатларни ҳокимларга босқичма-босқич ўтказиш орқали ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кучайтириш;

маҳаллий вакиллик органларининг назорат борасидаги ваколатларини ёритиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

26

Аҳолига онлайн маслаҳат бериш бўйича қўшимча имкониятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг янгиланган Виртуал қабулхонасини жорий этиш.

 

 

2018 йил

20 июнь

Ахборот

технологиялари вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг янгиланган Виртуал қабулхонаси дастурий таъминоти такомиллаштирилиб, унда аҳолига тўғридан-тўғри онлайн маслаҳатлар бериш имконияти яратилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

27

Фуқароларнинг хорижга чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш.

2018 йил

20 апрель

ИИВ, Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

ТИВ, Давлат персоналлаштириш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада 2018 йил 1 июлдан:

миллий биометрик паспортни хорижга чиқиш паспорти сифатида эътироф этиш;

Ўзбекистон ҳудудида яшаш, ҳаракатланиш учун фуқаролик паспорти ўрнига шахсни тасдиқловчи ID – идентификация  картасини жорий этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

28

Фуқароларни доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш, уларнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлаш.

2018 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,

ИИВ,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

вақтинча ёки доимий пропискасиз фуқароларни ишга қабул қилишни рад этиш билан боғлиқ амалиётга барҳам бериш;

меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлигини бекор қилиш;

вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик, яшашга йўл қўйганлик учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

29

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш мақсадида “Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

20 октябрь

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк,

ДСҚ, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

тижоратчи ташкилотлар
– юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;

банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;

нотижорат ташкилотлар
– давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;

нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;

якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

30

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида “Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

20 ноябрь

Ҳисоб палатаси,

Молия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Ҳисоб палатасининг ҳуқуқий мақоми, вазифа ва функциялари ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш

31

Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва уларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида барча давлат органларида жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш.

2018 йил

10 апрель

Вазирлар Маҳкамаси,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Бунда давлат органларида фаолият олиб борадиган жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

32

Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш механизмларини янада такомиллаштириш.

2018 йил

1май

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

АҚҲМИ

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада фуқаролар, ўқувчи ва талабаларнинг Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида монеликсиз иштирок этиш имкониятлари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

33

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини самарали ташкил этиш.

2018 йил

1 май

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида),

Ахборот технологиялари вазирлиги, ФЖШМҚМИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши қарори лойиҳаси:

Лойиҳада:

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш тартиби;

қонун лойиҳалари муҳокамасига кенг оммани жалб қилишнинг замонавий усуллари,
шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш назарда тутилади.

 

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

34

Давлат ва жамият бошқарувида жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг таъсирчан ва амалий механизмларини жорий этишни назарда тутувчи “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 апрель

Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида),
АҚҲМИ, ФЖШМҚМИ, Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, ЭОАВМА, ЎзННТМА, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари

 Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳанинг қабул қилиниши давлат органларига юклатилган вазифаларни бажариш самарадорлигининг ошишига, улар томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига риоя этилишига, фуқароларнинг мурожаатларини, уларда кўтарилган муаммоларни жойида ҳал этишда давлат органлари раҳбарлари томонидан қай даражада муносабат билдирилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга имкон беради.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

35

“Mening fikrim” махсус веб-портали орқали Олий Мажлис палаталарига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига электрон жамоавий мурожаат қилиш тартибини жорий этиш.

2018 йил

20 февраль

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Ахборот технологиялари вазирлиги,

Адлия вазирлиги, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик маркази

 

2,0

млрд.сўм

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

 

 

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

интернет тармоғида аҳоли долзарб деб ҳисоблаган ташаббусларни киритадиган, у ёки бу муаммога ўз муносабатини билдира оладиган “Mening fikrim” махсус майдонини ташкил этиш;

Олий Мажлис ва халқ депутатлари Кенгашларига электрон жамоавий мурожаат қилиш тартибини жорий этиш;

муайян миқдордаги фуқаролар ташаббусларини ушбу органлар томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқиш назарда тутилади.

 

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

36

Давлат органлари фаолиятининг янада очиқлигини таъминлаш, улар фаолият йўналишлари бўйича жамоатчилик билан фаол мулоқот олиб боришларини назарда тутувчи Давлат органларининг виртуал муҳитда мавжуд бўлиши концепциясини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 июнь

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Матбуот ва ахборот агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги, Инновация вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.

Лойиҳада давлат органлари матбуот хизматлари томонидан жамоатчилик фикрини тизимли ўрганиш, давлат органлари ва мансабдор шахслар қабул қилган қарорлар ҳамда воқеаларга нисбатан аҳоли муносабатини кузатиб бориш ва ўз вақтида муносабат билдириш тизими назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

37

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш.

2018 йил

20 август

ФЖШМҚМИ,

Адлия вазирлиги,

ЎзННТМА,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

ННТларга ижтимоий шериклик доирасида давлат мулкини бепул ёки имтиёзли шартлар асосида бериш;

ижтимоий шерикликни қўллаб-қувватлаган жисмоний ва юридик шахслар учун солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар жорий этиш.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

38

Нодавлат оммавий ахборот воситаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат фондини ташкил этиш.

2018 йил

10 июль

Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, ЭОАВМА, ЎзННТМА

Оммавий ахборот воситалари орқали эълонлар ва реклама беришдан тушадиган тушумлардан ажратмалар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда мустақил, профессионал ва ижтимоий масъулиятли журналистикани шакллантириш учун зарурий шарт-шароитлар, хусусан, янги ахборот ва таҳлилий интернет-сайтларга грантлар беришга эътибор қаратиш масалалари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

39

Аҳолини қайта рўйхатга олиш концепциясини тайёрлаш.

2018 йил

20 февраль

Давлат статистика қўмитаси,

ИИВ, Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.

Лойиҳада:

аҳолини қайта ҳисоблаб чиқиш мақсади;

аҳолини қайта ҳисоблаб чиқишда иштирок этувчи субъектлар доираси;

аҳолини қайта ҳисоблаб чиқишда иштирок этувчи давлат органларининг аниқ вазифалари;

аҳолини қайта ҳисоблаб чиқиш механизми назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

40

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашини ташкил этиш.

2018 йил

20 апрель

ФЖШММҚИ, ЎзННТМА
Адлия вазирлиги,

Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси (келишув асосида), АҚҲМИ, ТДЮУ, ДБА

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.

Лойиҳада:

фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари;

ижро ҳокимияти устидан самарали жамоат назоратини ташкил этиш;

давлат ва жамоатчилик институтлари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш вазифалари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

41

Журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университетини ташкил этиш.

2018 йил

20 апрель

Матбуот ва ахборот агентлиги, МТРК,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

Журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университетини ташкил этиш;

Университетнинг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

42

Давлат бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашнинг қўшимча механизмларини жорий этиш.

2018 йил

20 сентябрь

Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Матбуот ва ахборот агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги, вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат органларининг веб-сайтларига улар томонидан амалга оширилаётган бюджет харажатлари ҳақида тўлиқ маълумотларни жойлаштириш мажбурийлиги;

давлат органлари жамоатчилик кенгашлари фаолиятига оид нормаларни белгилаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

43

Фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайлови жараёнини янада такомиллаштириш.

2018 йил

20 июль

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида),

Адлия вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,АҚҲМИ,

ФЖШМҚМИ

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловида сайловчиларнинг сайловда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, маҳалла раислигига номзодлар кўрсатишда ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш механизмлари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

44

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш.

2018 йил

20 август

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инновация вазирлиги,

ДСҚ,

Савдо-саноат палатаси,

ФЖШМҚМИ,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказлари фаолиятига давлат органлари, тижорат банклари ва бошқа ваколатли идораларнинг кўмаклашувини таъминлаш механизмларини белгилаш, маслаҳат марказлари фаолиятини такомиллаштириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Сарф-харажатлар

 

Молиялаштириш манбалари

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

Изоҳ

II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

2.1Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш,
суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

45

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш комиссиясини ташкил этиш.

2018 йил

1 апрель

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Олий суд,

Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада парламент комиссиясини тузиш, унинг мақоми, асосий вазифа ва  ваколатлари, шу жумладан  фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар, халқ билан бевосита учрашув ва мулоқот жараёнида кўтарилаётган масалаларни умумлаштириш, парламент сўрови орқали ҳаққоний вазиятни таҳлил қилиш, Олий суд ва Судьялар олий кенгаши билан биргаликда муаммоларни ҳал этиш механизмлари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
46

Судьялар мустақиллигини таъминлаш мақсадида судьялар мақомининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

2018 йил

1 апрель

Судьялар олий кенгаши,

Олий суд,

Ўзбекистон судьялар ассоциацияси,
Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

судьялик лавозимига илк бор тайинланаётган номзод бўйича туман ва шаҳар жамоатчилиги фикрини ўрганиш тартибини жорий қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан судьялик лавозимларига тайинлаш (тақдимнома киритиш) тартиби такомиллаштирилиб, судьялик лавозимида бўлиш муддатининг кетма-кетлигига риоя этмаган ҳолда тайинлаш (тақдимнома киритиш) асослари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
47

Терговга қадар текширув, суриштирув ва терговнинг ҳар томонлама ҳамда холисона юритилиши, муайян ишлар юзасидан қарорлар қабул қилишда судьянинг чинакам мустақиллигини таъминлашга қаратилган қўшимча ҳуқуқий чоралар ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 апрель

Бош прокуратура,

Олий суд,

ИИВ, МХХ, ДБҚ, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада суриштирув, тергов ёки суд фаолиятига ҳар қандай кўринишда, турлича воситалар билан аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш ҳамда мавжуд жазо чораларини янада кучайтириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
48

Марказий суд органлари ва муассасалари фаолияти уйғунлигини таъминлаш мақсадида уларни жойлаштириш бўйича ягона комплекс барпо этиш.

2018 йил

30 июнь

Олий суд,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Давархитектқурилиш

100,0

млрд.сўм

Ўзбекистон Республикаси

нинг ривожланиш давлат дастурларини  молиялаштириш жамғармаси

Амалий чора-тадбирлар.

Марказий суд органлари
ва муассасаларини ўзида бирлаштирадиган “Адолат саройи” мажмуасини қуриш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
49

Суд тизими ходимларини тайёрлаш, малакасини оширишга хизмат қиладиган ихтисослаштирилган ўқув муассасасини ташкил қилиш.

2018 йил

30 июнь

Олий суд,

Судьялар олий кенгаши,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Молия вазирлиги

Ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Ривожланиш давлат дастури доирасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада суд тизими ходимларини тайёрлашга ихтисослашган янги шаклдаги Ўзбекистон Одил судлов академиясини ташкил этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
50

Судлар фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида уларнинг тузилмасини ҳозирги замон талаблари асосида янада такомиллаштириш.

2018 йил

10 июль

Олий суд,

Судьялар олий кенгаши,

Молия вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада иш ҳажми ва юкламасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати тизимини такомиллаштириш, жумладан:

Олий суд тузилмасида суд амалиётини таҳлил қилиш ва  қонунчилик бошқармасини ташкил этиш;

Олий суд судьяси ёрдамчиси штат бирлигини жорий этиш;

вилоят ва туман (шаҳар) судлари тизимини мақбуллаштириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

2.2Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

51

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш.

2018 йил

20 июль

Бош прокуратура,
Адлия вазирлиги,
Олий суд,

ИИВ, ТИВ, АҚҲМИ

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Жиноят кодексининг
12-моддасини Жиноят-процессуал кодексининг 603-моддасидаги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқаросини хорижий давлатга ушлаб беришга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги нормага мувофиқлаштириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
52

Ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасига асосланган ҳолда “Хабеас корпус” институтини янада кенгайтириш доирасида суриштирув ва дастлабки тергов устидан суд назоратини кучайтириш.

2018 йил

20 июль

Бош прокуратура, Олий суд,

Судьялар олий кенгаши,

Адлия вазирлиги,

ИИВ, МХХ, ДБҚ

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида тинтув ва телефон сўзлашувларини эшитишга санкция (рухсат) бериш ваколатини прокурордан судга ўтказиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
53

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, энг аввало, жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишнинг ишончли кафолатларини таъминлаш, шунингдек, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймаслик.

2018 йил

1 апрель

Президент девони,

Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, ДБҚ,

Олий суд,

Адвокатлар палатаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

процессуал қонунчилик нормаларини бузган ҳолда олинган кўрсатувлар, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар ҳамда бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланишга йўл қўймаслик;

шахсни ноқонуний ушлаб туриш, қамоққа олиш, жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукм қилишга сабаб бўлган, ҳужжатлар ёки ашёларга била туриб ёлғон маълумотлар ва бошқа бузиб кўрсатилган фактларни киритиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатув беришга мажбурлаш,
иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни бузиб кўрсатиш орқали далилларни қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш;

жиноят ҳақида ёлғон хабар
ва ёлғон гувоҳлик берганлик учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
54

Фуқароларнинг қийноққа солиниши ёки бошқача тарздаги қадр-қимматини камситувчи тазйиқлардан ҳимояланиш кафолатларини янада кучайтириш.

2018 йил

1 апрель

Бош прокуратура, ИИВ, МХХ,

Олий суд,

Адлия вазирлиги,

Адвокатлар палатаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада фуқароларни терговга қадар текширув, суриштирув, тергов, суд ҳамда жазони ўташ жараёнида қийноққа солганлик ёки бошқача тарздаги инсоннинг қадр-қимматини камситувчи тазйиқлар содир этганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш, шунингдек, ушбу турдаги жиноятларни содир этишга кўмаклашган бошқа шахсларни ҳам жиноят субъектлари қаторига киритиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
55

Маҳкумлар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш ва жазони ўташ шароитларини яхшилаш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

 

2018 йил

20 апрель

 

ИИВ,

Молия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давархитектқурилиш

Ҳисоб-китобларга асосан

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа 2018-2022 йилларда жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни назарда тутади.

Дастурда:

ЖИЭМ бино ва иншоотларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш;

барча вақтинча ушлаб туриш изоляторлари, тергов ҳибсхоналари ва ЖИЭМни видеокузатув ва бошқа мосламалар билан жиҳозлаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
56

Маҳкумлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида уларни жазони ижро этиш муассасаларига тақсимлашнинг аниқ ва шаффоф механизмларини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 апрель

Бош прокуратура,

ИИВ, МХХ,

Адлия вазирлиги

 

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

жазони ижро этиш муассасаларига маҳкумларни тақсимлашнинг шаффоф тизимини жорий этиш, ушбу жараёнда прокурор назоратини кучайтириш;

маҳкумларни бир муассасадан бошқасига ўтказишга прокурор томонидан рухсат бериш тартибини жорий этиш;

маҳкумларни бир муассасадан бошқасига қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
57

Савдо-иқтисодий муносабатлар,  туризм ривожланишини таъминлаш, фуқароларга янада қулайликлар яратиш мақсадида вилоятлараро йўл-патруль постлар сонини қисқартириш ва тизимга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш.

2018 йил

10 апрель

 

ИИВ, ДБҚ, МХХ,
Бош прокуратура, 

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада мавжуд 60 дан ортиқ йўл-патрул хизмати постлари
(шу жумладан, стационар постлар) фаолиятини танқидий ўрганган ҳолда, улар сонини камида икки баробарга қисқартириш, туманлараро постларни тугатиш (чегара олди ҳудудлар бундан мустасно), шунингдек, вилоятлараро чегараларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
58

Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш мақсадида паспорт тизими қоидаларини соддалаштириш.

2018 йил

20 март

Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура, ИИВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

мавсумий ишларга жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш, улар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талабини бекор қилиш;

фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз, пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахслар яшаб туришига йўл қўйганлик учун жавобгарликни енгиллаштириш;

паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа конституциявий ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш  назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
59

Шахсий маълумотларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш ва уларни ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида “Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 декабрь

 

Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари вазирлиги, ИИВ, Бош прокуратура, Олий суд,

Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада “Электрон ҳукумат” тизими ривожланиши муносабати билан жисмоний шахсларга оид маълумотлар билан ишлаш жараёнида улар ошкор қилинишининг олдини олиш, шахсий ва оилавий сир дахлсизлигига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

2.3Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва иқтисодий процессуал
қонунчиликни такомиллаштириш

60

Суд-тергов жараёнларининг шаффофлигини ошириш, тарафларнинг ўзаро тортишуви тамойилини мустаҳкамлаш, жиноят ишларини юритишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид илғор халқаро стандартларни жорий этиш.

2018 йил

30 март

 

Бош прокуратура,

Олий суд,

ИИВ, МХХ, ДБҚ, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, АҚҲМИ, ТДЮУ, Ахборот технологиялари вазирлиги   

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича
2018–2021 йилларга мўлжалланган концепция тасдиқланади.

Унда жиноят, жиноят-процессуал қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқ ва қарама-қаршиликларни бартараф этиш, суд-тергов соҳасининг янада шаффофлигини таъминлаш масалалари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
61

Жиноят қонунчилигини янада либераллаштириш, жиноят содир этган шахсларни узоқ муддат давомида жиноий таъқиб қилиш муддатларини мақбуллаштириш.

2018 йил

30 июнь

 

Бош прокуратура,
Олий суд,

ИИВ, МХХ,
Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

айрим турдаги жиноятлар таркибини декриминаллаштириш;

жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш муддатларини қисқартириш;

ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб ўн йил муддат ўтган бўлса, шахсни жавобгарликка тортиш мумкин эмаслиги назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
62

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва адолатни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни назарда тутувчи “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

10 октябрь

Президент девони,

Бош прокуратура, МХХ, ИИВ,
Адлия вазирлиги,
ДБҚ, ДСҚ

 

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
ва назорат органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш;

ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, уларнинг ваколат ва вазифалари чегарасини аниқ белгилаш;

мазкур органларнинг ўзаро ваколатлар ва функциялар такрорланишини бартараф этишга, “ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати”га оид нормалар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
63

Ҳаётий муҳим миллий манфаатларнинг ташқи ва ички таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида “Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

10 октябрь

Президент девони, МХХ, ИИВ,

Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги,

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлатни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш соҳасида Миллий хавфсизлик хизматининг вазифа ва функциялари, ҳуқуқий мақоми, ваколатлари;

бу соҳадаги парламент назоратининг механизмлари ва   фаолиятнинг самарадорлиги мезонлари белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
64

Жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг сабаблари ва юзага келиш шарт-шароитларини комплекс бартараф этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш.

2018 йил

1 май

Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, ДБҚ, ДСҚ, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.  

Дастурда:

коррупцияга қарши курашиш соҳасида қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш;

дастлабки терговда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида коррупцияга оид жиноят ишларининг терговга тааллуқлилиги масаласини қайта кўриб чиқиш; 

жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот ва бошқа соҳаларда коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида ташкилий чоралар, тадқиқотлар ўтказиш, халқаро ҳамкорлик масалалари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
65

Суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича қўшимча кафолатлар яратиш.

2018 йил

1 апрель

Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, ДБҚ, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жиноят ишларини вилоят ва унга тенглаштирилган прокурор розилигига асосан қўзғатиш тартиби белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
66

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар устидан маъмурий назорат тизимини такомиллаштириш мақсадида “Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини янги таҳрирда ишлаб чиқиш.

2018 йил

20 июль

ИИВ,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги

 Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

маъмурий назорат ўрнатиш зарурати жиноий қилмишнинг ва уни содир этган шахснинг реал ижтимоий хавфлилиги мезонларига асосланиши;

қонун нормаларини амалдаги Жиноят кодексида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларнинг таснифига мослаштириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
67

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини  такомиллаштириш мақсадида  “Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида”ги Ўзбекисон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

10 октябрь

 

Адлия вазирлиги, ИИВ, ХТВ, ТИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада эр-хотинлар, болалар, ота-оналар ҳуқуқларини таъминлаш масалалари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш тартиби ва никоҳ-оила муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа муносабатларни тартибга солиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

2.4Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш тизимини такомиллаштириш

68

Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ижроси учун масъул бўлган пробация хизматини жорий қилиш.

2018 йил

20 ноябрь

ИИВ,

Бош прокуратура, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Олий суд,

Адлия вазирлиги,

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган, шу жумладан шартли ҳукм қилинган маҳкумларни қайта тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқларини руёбга чиқариш борасида ишлар самарадорлигини ошириш;

пробация хизмати шахсий таркибини қисқартирилаётган йўл-патрул хизмати постлари штат бирликлари ҳисобидан шакллантириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
69

Ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятининг очиқ
ва шаффоф механизмларини жорий этиш.

2018 йил

20 сентябрь

 

ИИВ,

Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

Ҳисоб- китобларга асосан

ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда ички ишлар органларининг йўл-патрул ва патрул-пост хизматлари барча ходимларини улар томонидан хизматни ўташ, айниқса, фуқаролар билан мулоқот жараёнини қайд этиш имконини берувчи видеокамералар билан таъминлаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
70

Ички ишлар органларининг мавжуд куч ва воситаларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда мувофиқлаш-тирилган самарали тизимни яратиш мақсадида қуйи турувчи бўлинмаларнинг бевосита жойларда амалга оширувчи ташкилий-штат тузилмаларини кучайтириш.

2018 йил

10 июль

 

ИИВ,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб- китобларга асосан

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.  

Дастурда ички ишлар органлари бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилиш, режалаштириш ва бошқаришнинг самарали тизимини эксперимент тариқасида вилоят марказларининг ички ишлар бўлимлари негизида ташкил этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
71

Ички ишлар органларини кенг жамоатчилик ҳурмати ва эътиборига сазовор бўлган ҳақиқий халқчил хизматга айлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш.

2018 йил

30 март

ИИВ,

Бош прокуратура, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди,

Хотин-қизлар қўмитаси,

 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада Тошкент шаҳри ҳудуди мисолида қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилади:

пойтахтнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасининг таъсирчан механизмларини жорий этиш;

ички ишлар органларининг асосий куч ва воситаларини жойларга йўналтириш;

ички ишлар органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги мақсадли ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

2.5Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш

72

Жиноий тажовуздан жабрланган шахслар ҳуқуқлари ҳимоясини амалда таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашувчи органлар мансабдор шахсларининг масъулиятини ошириш мақсадида жиноятни ҳисобдан қасддан яширганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш.

2018 йил

1 апрель

Бош прокуратура,

ИИВ, МХХ, ДБҚ, ДСҚ, Адлия вазирлиги

 

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада жиноятга оид  аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ёки кўриб чиқишда жиноятни ҳисобдан қасддан яширганлик учун белгиланган жиноий жазони кучайтириш назарда тутилади.

Мазкур чора жиноятларни тез ва тўла очиш, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этиш ҳамда қонуннинг тўғри қўлланилишига хизмат қилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
73

Жиноят ишини кўриб чиқишнинг тезкорлиги ва самарадорлигини янада ошириш, процессуал ҳужжатларни расмийлаштиришни соддалаштиришга қаратилган
чора-тадбирларни кўриш.

2018 йил

10 декабрь

 

Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, МХХ, ДБҚ, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Жиноятни рўйхатга олиш
ва тергов қилишдан то ҳукмни ижро этишгача бўлган жараённи
ўз ичига олувчи “электрон жиноят иши” тизими босқичма-босқич жорий этилади.

 

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
74

Суд экспертизаси фаолиятини янада такомиллаштириш орқали ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини юқори даражада илмий-техник ва инновацион жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шу жумладан
суд экспертизасининг янги турлари ва инновацион технологияларни жорий этиш.

2018 йил

 10 сентябрь

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

ИИВ, Олий суд,

Инновация вазирлиги

Ҳисоб-китобларга
асосан

Ижрочилар
маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

халқаро стандартлар асосида суд экспертизаси фаолиятини такомиллаштириш (“ISO/IEC 17025” стандартини жорий этиш);

суд экспертизаси органларини идоралараро экспертиза муддати
ва сифатини назорат қилиш электрон тизимини ишлаб чиқиш;

суд экспертиза марказлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

суд экспертизасининг янги турларини жорий қилиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
75

Бош прокуратура Академиясини ташкил этиш

2018 йил

1 май

Бош прокуратура,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

прокуратура органларининг ягона мажмуасини (ўқув бинолари, спорт-соғломлаштириш иншоотлари ва ҳ.к.) қуриш;

 прокурор-тергов ходимлари малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш;

ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини, энг янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, масофадан ўқитиш ва мустақил таълим, интерфаол ва ситуацион машғулотлар, тренинглар ўтказишни кенг жорий этиш;

қонунчиликни такомиллаштириш ва ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш бўйича илмий асосланган хулоса ва тавсияларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

2.6Юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

76

Адвокатура тузилмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, мустақиллигини таъминлаш ва уларга солиқ имтиёзларини тақдим этиш.

 

 

2018 йил

20 июль

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

ДСҚ,

Адвокатлар палатаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

тадбиркорлик субъектларига юридик маслаҳат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида лицензиялаш талаб қилинмайдиган тижорат ташкилотлари сифатида юридик консалтинг ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш;

адвокатларга солиқ юкини мақбуллаштириш мақсадида ягона ижтимоий тўлов ставкаси ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғини камайтириш;

адвокатлар давлат идоралари, корхона ва ташкилотларда ҳуқуқий маслаҳатчи сифатида фаолият юритишига рухсат бериш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
77

Юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш.

2018 йил

20 апрель

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

ТИВ, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

Лойиҳада:

юриспруденция соҳасида йирик ва нуфузли хорижий олий таълим муассасаларини республикага жалб қилиш;

юриспруденция мутахассислиги бўйича қабул квотасини ошириш;

Тошкент давлат юридик университетининг ўқув-методик базасини кенгайтириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
78

Давлат органлари томонидан ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда юридик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.

 

2018 йил

10 сентябрь

 

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида аҳолига онлайн тарзда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш хизматини жорий этиш;

давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари томонидан юридик маслаҳатхона орқали онлайн режимда ҳуқуқий тушунтиришлар беришни амалга ошириш;

давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати томонидан онлайн ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш қоидаларини белгилаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
79

Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти
ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни, қонун ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат муносабатини шакллантириш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш.

2018 йил

1 февраль

 

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

МТРК, Матбуот
ва ахборот агентлиги, АҚҲМИ, Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,  ИИВ, вазирлик
ва идоралар

 

 

Идоравий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда: 

амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш;

ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни, қонун ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат муносабатини шакллантириш;

фуқароларда юз бераётган, айниқса жамоатчиликнинг юқори қизиқишини уйғотган воқеаларнинг моҳияти бўйича холис фикрни шакллантириш ҳамда нотўғри маълумотлардан бузғунчи ва бошқа ғайриқонуний мақсадларда фойдаланиш имкониятини бартараф этиш учун аҳолини бундай ҳодисалар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш;

фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, давлат ва жамият қурилишининг долзарб вазифаларини ҳал этишга жамиятнинг интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятини сафарбар этиш масалалари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Сарф-харажатлар

Молиялаштириш манбалари

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

 Изоҳ

III. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш

80

Тараққиётнинг инновацион моделларини жорий қилиш орқали илғор ғоя, ноу-хаулар яратиш ва “ақлли” технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган иқтисодиётнинг янги моделига босқичма-босқич ўтиш.

2018 йил

1 июль

Инновация вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси,

Энергия тежаш миллий компанияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқарув органлари

Бюджет маблағлари, инвестициялар, кредитлар, грантлар ва бошқа маблағлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилиш бўйича миллий дастур тасдиқланади.

Дастурда:

инновацион фаолиятни давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий
ва институционал асосларини яратиш;

иқтисодиётни бошқаришнинг янги механизмларини, замонавий ва илғор технологик ёндашувларни жорий этиш;

инновациялардан фойдаланувчи, рақамли технологияларни жадаллаштирувчи, муқобил энергия манбаларини жорий қилувчи, ишлаб чиқаришнинг экологик тоза услубларини йўлга қўювчиларни рағбатлантириш механимзалари;

иқтисодиёт тармоқлари самарадорлигини баҳолашнинг инновацион мезонларини жорий этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
81

Хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, мамлакатнинг инвестицион ва туристик жозибадорлигини ошириш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини кучайтириш.

2018 йил

20 март

ТИВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,  Ташқи савдо вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Бунда:

Инвестициялар ҳамда туристларни мамлакатимизга жалб қилишга кўмаклашишни элчилар фаолиятининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаш;

Ўзбекистоннинг чет элдаги элчихоналарининг ҳар бирида савдо
ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи штатини жорий қилиш, уларга хос бўлмаган функция ва вазифаларни юкламаслик чораларини кўриш;

элчихона ходимларини лавозимига қўйишда уларнинг иқтисодий билимларини синовдан ўтказиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
82

Пул-кредит сиёсатини амалга ошириш ва уни ривожлантиришнинг ўрта муддатли Концепциясини ҳамда
2018 – 2021 йилларда Концепцияни амалга ошириш бўйича “йўл харитасини” ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, унда босқичма-босқич инфляциявий таргетлаш режимига ўтиш.

2018 йил

30 март

Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан кoнцепция вa йўл хaритaси тасдиқланади.

Мазкур ҳужжатларда:

Пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг усул ва механизмларини  халқаро тажриба ҳамда замон талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш. Хусусан:

умумиқтисодий, солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсатини мувофиқлаштириш амалиётини такомиллаштириш, бунда иқтисодий ўсиш, давлат бюджетининг баланслашганлиги ва иқтисодиётдаги нархлар даражасининг барқарорлиги бўйича ўзаро ҳаракатлар ва мақсадларнинг келишилганлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш;

ликвидликни бошқариш операциялари бўйича пул-кредит сиёсатининг самарали қўлланиладиган фоиз инструментлари турларини кенгайтириш;

тижорат банклари томонидан фоиз ставкаларини шакллантиришда, шу жумладан, кредитлар бўйича бозор механизмларини кенг жорий этиш;

илғор хорижий тажрибага мувофиқ макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашни такомиллаштириш;

олиб борилаётган пул-кредит сиёсатининг, жумладан, амалга оширилаётган сиёсатда қўлланилаётган инструментлар ва якуний мақсадлар тўғрисида ахборот етказиб бериш йўли билан, шаффофлик ва прогноз қилиш имкониятини ошириш каби муҳим вазифалар ва уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
83

Банк тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва унга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, жумладан, “мижозлар банк учун эмас, банк мижозлар учун ишлаши лозим” шиорини кенг жорий қилиш.

2018 йил

20 май

Марказий банк,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Идоравий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган хизматлар очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;

кўрсатилаётган хизматлар тартибини соддалаштириш ва янги замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилган ҳолда хизматлар турларини кўпайтириш, шу жумладан, масофадан туриб хизмат кўрсатиш турларини жорий қилиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
84

2018 йилда мамлакат ички бозорида истеъмол товарлари ва хизматлар бўйича нархларнинг кескин ошишини олдини олиш.

2018 йил

20 март

Ижтимоий аҳамиятга
эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Марказий банк,

Молия вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси

100,0 млн АҚШ доллари,
385 млрд. сўм

Ички истеъмол бозорида
нарх-навони барқарорлаш
тиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Комплекс чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

ички истеъмол бозорига асосий озиқ-овқат ва бошқа истеъмол товарларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;

истеъмол товарлари бўйича юзага келиши мумкин бўлган тақчилликни олдиндан аниқлаш ва бу бўйича тегишли чораларни кўриш;

хом-ашё ва истеъмол товарлари импорти бўйича эркин рақобатни таъминлаш;

мамлакат ички бозорида рақобат муҳитини жонлантириб бориш ва сунъий равишда яратилиши мумкин бўлган тақчилликларнинг олдини олиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
85

Валюта сиёсатини иқтисодиётни ривожлантириш, шу жумладан, бизнес ва инвестициявий муҳитни яхшилаш мақсадида янги таҳрирда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

30 сентябрь

Марказий банк

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

халқаро тажрибани чуқур ўрганиш асосида ҳамда тадбиркорлар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, валюта операцияларини тартибга солишни соддалаштириш;

валюта бозори фаолиятини янада такомиллаштириш ва эркинлаштириш каби муҳим вазифалар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
86

Инновацион технологияларга асосланган ҳамда банк хизматларининг сифатини ва улардан фойдаланиш имкониятларини оширувчи банк хизматларининг янги турларини, хусусан  “рақамли банклар”ни, шунингдек, аҳолига чакана хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган банкларни ташкил этиш.

2018 йил

1 июль

Марказий банк,

тижорат банклари,

Ахборот технологиялари вазирлиги

Тижорат банкларининг ўз маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада “рақамли банклар” ва аҳолига чакана хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган банкларнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, шу жумладан, уларнинг фаолият юритиш тартиби, лицензия талаб ва шартлари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
87

Инновацион технологияларни кенг қўллаган ҳолда етакчи хорижий тўлов тизимлари билан интеграциялашган замонавий чакана тўлов тизимларини ривожлантириш.

2018 йил

20 апрель

Марказий банк,

тижорат банклари,

Ахборот технологиялари вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада етакчи хорижий тўлов тизимлари билан интеграциялашган замонавий чакана тўлов тизимларининг (Visa, Mastercard, Union Pay ва бошқалар) ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш ва уларнинг фаолият юритиш механизмлари белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
88

Фонд бозорини ривожлантириш, соҳада давлат бошқарувини тубдан ислоҳ қилиш, давлат органларининг бир-бирини такрорловчи ҳамда ортиқча назорат функцияларини бекор қилиш ва молия бозори учун ягона давлат органини ташкил этиш.

2018 йил

30 июнь

Молия вазирлиги, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази,

Давлат рақобат қўмитаси,

Марказий банк,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Норматив-ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитасининг тегишли таркибий бўлинмалари ҳамда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази негизида молия бозорини ривожлантириш бўйича мустақил давлат органини ташкил этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
89

Аҳолининг бўш пул маблағларини иқтисодиётнинг реал секторига жалб қилиш мақсадида корхоналар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни сотиб олишни рағбатлантириш.

2018 йил

1 май

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш
ва ривожлантириш маркази, Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада аҳолининг бўш пул маблағларини иқтисодиётнинг реал секторига жалб қилишни рағбатлантиришни таъминлаш учун қимматли қоғозларни сотиб олувчи жисмоний шахсларни даромад солиғидан озод этиш назарда тутилади.

Аҳолининг бўш пул маблағларини фонд бозорига жалб қилиш орқали уларнинг реал даромадларини оширишга ҳамда фонд бозорини ривожлантиришга эришилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
90

Бюджет даромадлари ва харажатларини халқ учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлаш.

2018 йил

1 июль

Молия вазирлиги,

Ҳисоб палатаси,

Бош прокуратура,

ДСҚ

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада давлат бюджети ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг даромадлари ва харажатларини халқ учун очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш, бюджетнома муҳокамасида жамоатчилик фикрини инобатга олишга қаратилган аниқ механизмлар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
91

Миллий стандартларнинг халқаро стандартлар билан уйғунлашуви жарёнини жадаллаштириш.

 

2018 йил

1 март

“Ўзстандарт” агентлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

экспортни янада рағбатлантириш мақсадида техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини халқаро стандартларга уйғунлаштириш;

республикада амалда бўлган 21 586 та стандартларни илғор мамлакатларда жорий этилган халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш;

ташқи бозорга сифатли ва сертификатланган маҳсулотларни “ўзбек бренди” номи билан олиб чиқишдан иборат аниқ тадбирлар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.2Солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш

92

Эркин рақобат муҳитини яратиш, нархларнинг барқарорлиги ва имтиёзларнинг манзиллилигини таъминлаш мақсадида имтиёзларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг алоҳида турларига жорий этган ҳолда уларни индивидуал тартибда бериш амалиётидан воз кечиш.

2018 йил

30 март

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ,

Давлат рақобат қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

имтиёзлар беришнинг самарадорлигини баҳолаш ва доимий мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;

имтиёзларни муайян молиявий ижтимоий натижага эришиш шарти билан бериш;

божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қайта кўриб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш)да фойдаланиладиган товарлар бўйича имтиёзларни бекор қилиб, мақбул бож тўлови ставкаларини белгилаш;

имтиёзларни алоҳида субъектларга эмас, балки соҳалар ёки товарлар (хизматлар, ишлар) турларига нисбатан жорий этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
93

Солиқ юкини камайтириш ва соддалаштириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш.

2018 йил

1 декабрь

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, Савдо-саноат палатаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ўз эҳтиёжи учун объектлар қураётган, янги ташкил этилган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига ягона солиқ тўловини маълум муддатга кечиктириш ҳуқуқини бериш;

кичик корхоналар учун қўшимча қиймат солиғи тўлашга ўтишни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
94

Кичик корхоналарни тез суръатларда ривожланиб, ишчилар сонини кўпайтириши ҳамда йирик корхоналар тоифасига ўтишини рағбатлантирувчи тизим жорий этиш.

2018 йил

1 июль

Молия вазирлиги, ДСҚ, Иқтисодиёт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада ишчилар сонини ошираётган, тез суръатлар билан ривожланаётган кичик корхоналарга қўшимча солиқ имтиёзларини бериш орқали уларни йирик корхоналар тоифасига ўтишини рағбатлантиришни назарда тутувчи механизмларни жорий этиш назарда тутилади

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
95

Солиқ маъмуриятчилиги ва назоратини ташкил этиш тартиби ва методологиясини тубдан такомиллаштириш, ушбу тизимни илғор халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш.

2018 йил

1 май

ДСҚ,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан Солиқ қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланади.

Концепцияда:

Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш;

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни тубдан такомиллаштириш;

солиқ маъмуриятчилигининг максимал даражада шаффофлигини таъминлаш механизмларини ташкил этиш;

замонавий инновацион ғоялар ва тартиб-таомилларни жорий қилиш, электрон ахборот базаларидан самарали фойдаланиш асосида солиқ солиш базасини кенгайтириш;

кичик корхоналарга ягона солиқ солишда ялпи даромадни солиққа тортишдан фойдани солиққа тортишга ўтиш;

пул маблағларининг ғайриқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш мақсадида унинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш;

давлат солиқ хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан тўлдириш, соҳада суиистеъмолчилик ҳолатларига барҳам бериш бўйича янги тизимни яратиш масалалари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
96

Божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш ва экспорт-импорт соҳасини тартибга солиш.

2018 йил
1 апрель

Бош прокуратура, ДБҚ, Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеренария қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

божхона чегарасидан товарларни ўтказиш тартиблари ва тизимини қайта кўриб чиқиш;

илғор жаҳон тажрибасига мувофиқ миллий божхона режимларини қайта кўриб чиқиш;

мамлакат ҳудудидаги божхона постлари, терминаллари ва омборларини экспресс-лабораториялар билан жиҳозлаш;

божхона расмийлаштирувида ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш ва муддатларни кескин қисқартириш мақсадида “ягона дарча” тамойилини кенг жорий қилиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
97

Божхона қонунчилигини тубдан такомиллаштириш, ушбу тизимни илғор халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш.

2018 йил

1 май

ДБҚ,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан Божхона қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланади.

Концепцияда:

Божхона кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига
риоя этилишини назорат
ни тубдан такомиллаштириш;

жадал ўзгараётган ташқи иқтисодий вазиятларга божхона органларининг жавоб бериш ва таъсир кўрсатиш механизмларини ишлаб чиқиш;

божхона маъмуриятчилигининг максимал даражада шаффофлигини таъминлаш механизмларини ташкил этиш;

замонавий инновацион ғоялар ва тартиб-таомилларни жорий қилиш, электрон ахборот базаларидан самарали фойдаланиш орқали бож ставкаларини тезкор ва қулай тарзда қайта кўриб чиқиш;

давлат божхона хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан тўлдириш, соҳада суиистеъмолчилик ҳолатларига барҳам бериш бўйича янги тизимни яратиш масалалари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
98

Божхона кўригини хавфни бошқариш тизими орқали амалга ошириш механизмини жорий қилиш.

2018 йил

1 март

ДБҚ,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада божхона кўригини хавфни бошқариш тизими орқали тадбиркорлик субъектларининг ишончлилик даражасига қараб “яшил” ва “қизил” йўлаклар орқали ўтказиш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.3. Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация

ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш

99

Энергетика соҳасида монополияни тугатиш, электр энергияси етказиб беришда рақобат муҳитини шакллантириш ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш.

2018 йил

30 июнь

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Энергия тежаш миллий компанияси, Инновация  вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзбекнефтегаз” АЖ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун энергетика тизимини ислоҳ қилиш;

унинг асосий мақсади, устувор йўналиш ва вазифаларини белгилаб берадиган стратегия ва аниқ тадбирлар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
100

Маҳаллий аҳолининг мамлакат бўйлаб саёҳатларини рағбатлантириш, сайёҳлар учун тегишли инфратузилмалар яратиш, ҳудудларнинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғибот қилиш орқали ички туризмни тизимли ривожлантириш.

 

2018 йил

10 февраль

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида ҳаммабоп меҳмонхоналар тармоғини франшизинг шартномаси асосида қуриш мақсадида чет эл нуфузли компанияларини жалб этиш:

туризм инфратузилмалари учун малакали мутахассислар тайёрлаш, туризм соҳасига тааллуқли янги иш жойларини барпо этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
101

Хорижий сайёҳларнинг ташрифи учун кенг шароитлар яратиш, уларнинг саёҳат дастурларини мазмунан бойитиш ва кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш ҳисобига туризмни жадал ривожлантириш.

 

2018 йил

10 февраль

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ТИВ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

туризмни ривожлантириш учун виза тартибини соддалаштириш;

халқаро авиақатновларни кўпайтириш, шу жумладан хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш учун кенг имкониятлар яратиш;

туристик маҳсулотларни харид қилиш тизими, жумладан, электрон тўловлар тизимини ривожлантириш, сайёҳларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларга имтиёз ва преференциялар тақдим қилиш;

саёҳат дастурларини мазмунан бойитиш ва кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш;

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилишга оид масалалар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
102

Мамлакатимиздаги моддий маданий мерос объектларида ва улар атрофидаги объектларда тегишли инфратузилмани шакллантириш, амалга ошириладиган диний маросимлар учун тегишли шароитларни яратиш орқали зиёрат туризмини соҳанинг истиқболли йўналиши сифатида, шу жумладан, мусулмон давлатлари учун “Кичик ҳаж” зиёрат тизимини ривожлантириш.

2018 йил

10 февраль

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги, мутасадди вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

зиёрат туризми бўйича хизмат кўрсатиш объектлари томонидан қўлланилиши мажбурий бўлган стандартларни қабул қилиш, сайёҳларни кенг жалб қилиш учун зарурий инфратузилмани шакллантириш, зиёратчилар учун хизмат кўрсатишнинг мақбул турларини жорий этиш;

зиёрат туризмига мусулмон давлатлардан сайёҳларни жалб қилиш борасида “Тошкент – Самарқанд – Бухоро” йўналиши бўйича “Кичик ҳаж” концепциясини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
103

Даволаш-соғломлаштириш ва рекреация туризмини тизимли ривожлантириш, даволаш-соғломлаштириш имкониятига эга бўлган табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш чораларини кўриш.

 

2018 йил

10 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

даволаш ва соғломлаштириш муассасаларини хорижий, биринчи навбатда, Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларини қабул қилишга мослаштириш;

даволаш хусусиятига эга бўлган, маъданларга бой табиат бойликларидан самарали фойдаланиш бўйича тегишли инфратузилмани яратиш;

мавжуд имкониятларни кенг тарғиб қилиш ва сайёҳларни жалб этишга оид масалалар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
104

Намунали фермер хўжаликларини сайёҳларга хизмат кўрсатишга мослаштириш, уларга сайёҳларни жалб қилиш ҳамда уларнинг мамлакатимизда қолиш кунларини узайтириш мақсадида агротуризмни ривожлантириш.

2018 йил

10 февраль

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фермерлар уюшмаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

намунали фермер хўжаликлари негизида сайёҳларга хизмат кўрсатиш, хусусан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёни билан таништирувчи ташриф марказларини ташкил қилиш;

туристларни ҳосил йиғишга жалб қилиш, қизиқарли маҳорат дарсларини ташкил этиш;

етиштириладиган маҳсулотларни туризм маҳсулотлари доирасида кенг тарғиб қилиш ва сайёҳларни жалб қилиш масалалари  назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
105

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириш, уларда бўлиш тартибини соддалаштириш ҳамда тегишли инфратузилмани яратган ҳолда экологик ва туризмнинг бошқа фаол турларини ривожлантириш.

 

2018 йил

10 февраль

Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар маъмуриятлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириш, уларда бўлиш тартибини соддалаштириш;

сайёҳлар учун тегишли инфратузилмаларни яратиш, ташриф буюриши мумкин бўлган чегараларни белгилаш;

ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб туризмнинг фаол турларини ривожлантириш каби масалалар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
106

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо сифатида кириши юзасидан музокараларни фаоллаштириш.

2018 йил

1 ноябрь

Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Марказий банк

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларида назарда тутилган нормалар билан ўзаро таққослаш ҳамда уларни ўзаро мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссиянинг янгиланган таркибини тасдиқлаш ;

халқаро ташкилотлар ва ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш устунликлари, оқибатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда мамлакат учун манфаатли шартларда ҳуқуқий ва институционал ислоҳотларни амалга ошириш бўйича таклифларни шакллантириш;

Жаҳон савдо ташкилотининг Ўзбекистон Республикасини ушбу ташкилотга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳи билан
тўртинчи йиғилишини ўтказиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
107

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинишига кўмаклашиш ҳамда божхона расмийлаштируви вақти ва молия харажатларини қисқартириш мақсадида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиниши бўйича “яшил йўлак” тизимини Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва Болтиқбўйи мамлакатлари билан йўлга қўйиш чораларини кўриш.

2018 йил

1 июнь

ДБҚ, Ташқи савдо вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини, Давлат инспекцияси

Келишув битимлари.

Битимларда Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва Болтиқбўйи мамлакатларининг божхона ва карантин хизмати органлари билан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиши бўйича “яшил йўлак” тизимини жорий этиш бўйича тегишли тадбирлар назарда тутилади.

 

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
108

Чегарадош мамлакатлар билан логистик маршрутларни диверсификация қилиш.

2018-2021 

йиллар

Ташқи савдо вазирлиги, ТИВ,

Инвестиялар бўйича давлат қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

Келишув битимлари.

Бунда чегарадош мамлакатлар билан амалий музокаралар ўтказиш, қўшни давлатларнинг инфратузилмаларини ривожлантиришга инвестициялар киритиш ташаббуси билан чиқиш орқали маҳсулотларнинг экспорт-импортидаги логистик муаммоларни ҳал этишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
109

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг “Интеграциялашган транспорт бошқарув тизими” Концепцияси ва Битимини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2018 йил

  10 апрель

Ташқи савдо вазирлиги, ТИВ, Иқтисодиёт вазирлиги,

“Ўзбекистон темир йўллар” АЖ,

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги,

ДБҚ

“Йўл харитаси” ва чора-тадбирлар дастури.

Бунда ташкилотга аъзо давлатлар билан интеграциялашган транспорт бошқарув тизимини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бориш, инвестициявий дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг “Интеграциялашган транспорт бошқарув тизими” Концепцияси ва Битимини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш учун ташкилотнинг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритиш чоралари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
110

Экспорт қилинадиган асосий юкларни қуйидаги ҳудудлар орқали темир йўл транспортида транзит ташишда тариф преференцияларини олиш чораларини кўриш:

Туркманистон ва Эрон ҳудудлари орқали – Бандар-Аббос бандаргоҳига ва кейинчалик Жанубий, Жануби-Шарқий Осиё ва Осиё-Тинч океани минтақасига чиқиш учун;

Озарбайжон ва Грузия ҳудудлари орқали – Қора денгиздаги Поти, Батуми ва Ильичевск бандаргоҳлари, Ўрта Ер денгизидаги Мерсин бандаргоҳига, кейинчалик Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларига, шунингдек, Мармарай довони орқали Европа Иттифоқи давлатларига чиқиш учун;

Қозоғистон ва Россия ҳудудлари орқали – Болтиқбўйи ва Қора денгиз ҳамда Узоқ Шарқ бандаргоҳларига чиқиш учун.

2018 йил

1 ноябрь

 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги, ТИВ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

“Йўл харитаси” ва чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

тегишли давлатлар темир йўл маъмуриятларига мурожаатлар юбориш;

масалаларни икки томонлама музокаралар ва учрашувлар давомида кўриб чиқиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни аниқ белгилаш;

чет эл давлатларидаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналари вакилларини кенг жалб қилиш;

лойиҳаларни амалга ошириш учун молиявий манбаларни аниқлаш, хорижий давлатлар ҳамда халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш юзасидан музокаралар ўтказиш назарда тутилади.

 

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
111

Миллий юк ташувчиларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларига қўшимча шароитлар яратиш мақсадида “Миллий логистика портали”ни ташкил этиш.

2018 йил

20 март

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги,

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ,

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги,

Ахборот технологиялари

вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.

Лойиҳада тадбиркорлик субъектлари ушбу портал орқали дунёнинг барча нуқталарида миллий юк ташувчиларнинг транспортлари ҳақида маълумотларни “онлайн” режимида тезкор олиши ва буюртма бериш имконияти яратилиши, халқаро логистика компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали ушбу портал имкониятларини кенгайтириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
112

Дунёнинг 20 та мамлакатида 50 дан ортиқ халқаро кўргазма ва ярмаркаларда маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарнинг иштирок этишини ташкиллаштириш.

 

 

 

 

 

 

 

 

2018 йил

10 март

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси,

ТИВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

 

 

 

 

 

 

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Бунда:

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасидан вакиллар иштирок этиши лозим бўлган халқаро кўргазма ва ярмаркалар рўйхатини тасдиқлаш;

маҳаллий экспорт корхоналарининг 2018 йилда ушбу халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишини ташкиллаштириш;

кўргазма ва ярмаркалар орқали миллий маҳсулотлар учун хорижий харидорларни жалб қилиш бўйича аниқ чоралар назарда тутилади.

 

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
113

2018 – 2030 йилларда қурилиш соҳасини модернизация қилиш, соҳани инновацион ва илғор ривожлантириш стратегиясини қабул қилиш.

2018 йил

30 июнь

Давлат архитектура
ва қурилиш қўмитаси,

“Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, “Ўзқурилиш-материаллари” АЖ

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Қурилиш соҳасини 2018-2030 йилларда инновацион ривожлантириш дастури тасдиқланади.

Дастурда:

инновацион технологияларни жорий этиш;

миллий лойиҳа ҳамда пудрат ташкилотларини ташқи бозорларга чиқишини рағбатлантириш чоралари;

қурилиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида ушбу бозорга киришдаги бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш;

замонавий жаҳон стандартлари асосида норматив ва техник регламентларни, амалдаги қурилиш норма ва талабларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш;

малакали қурувчи ва архитекторлар синфини шакллантириш ва бу орқали бир марталик ишчиларни жалб қилишдан иборат нотўғри амалиётга барҳам бериш;

хориждан малакали мутахассисларни жалб қилиш ва тизим асосида маҳаллий мутахассисларнинг хорижий мамлакатларда малака ошириш учун юбориш бўйича шарт-шароитларни яратиш;

давлат харидлари тизимини такомиллаштириш жараёнида маҳаллийлаштириш лойиҳалари асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатини инобатга олиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
114

Инвестиция дастурлари ва лойиҳаларини шакллантириш ҳамда амалга ошириш, уларнинг ижросини назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш.

2018 йил

20 февраль

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар акс эттирилади:

инвестиция дастурлари ва лойиҳаларини шакллантириш тартибини, ваколатли экспертиза органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини яратиш ва жорий этиш ишларини жадаллаштириш;

давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилиши самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
115

Интернет тармоғида маҳаллий ва хорижий инвесторларни зарур статистик ахборотлар, бизнесни юритиш учун яратилган шарт-шароитлар билан таъминлайдиган “Инвестиция портали”ни ишга тушириш.

2018 йил

1 май

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

Халқаро ва хорижий молия институтларининг кредитлари, заёмлари, грантлари, ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция порталини яратиш, ушбу портални 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб ишга тушириш ва доимий ишлашини таъминлаш;

мамлакатнинг инвестиция салоҳияти тўғрисида, тақдим этилаётган имтиёзлар, инвестиция киритиш афзалликлари, инфратузилма, географик жойлашув, шунингдек, давлат мулки объектлари, инвесторларга кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида давлат тили, рус тили ва бошқа хорижий тилларда кенгайтирилган ахборотлар;

маҳаллий ва хорижий инвесторларга интерфаол шаклда давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг хизматлари;

инвесторнинг қаерда ва қандай усулда мурожаат қилганлигидан қатъи назар, мурожаатлар кўриб чиқилишининг амалдаги ҳолати ва натижасидан хабардор бўлиб туриш имкониятини таъминлаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
116

Барча инвесторлар учун туну кун ишлайдиган бепул тезкор алоқа телефонларини ташкил этиш.

2018 йил

20 май

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

Ижрочиларнинг тегишли қарори.

Инвесторлар инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда юзага келадиган барча муаммоли масалалар юзасидан долзарб маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
117

Миллий авиация саноатини қайта тиклаш ҳамда иқтисодиётнинг янги тармоғи сифатида аэрокосмик саноатни шакллантириш.

2018 йил

10 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси,

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Инновация  вазирлиги,  Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан Давлат дастури тасдиқланади.

Дастурда:

аэрокосмик фаолиятни тартибга солиш бўйича масъул давлат органини белгилаш;

Ўзбекистон Республикасининг 2018-2035 йилларга мўлжалланган аэрокосмик саноатни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича стратегиясини ишлаб чиқиш;

соҳанинг моддий ва илмий базасини шакллантириш, малакали кадрлар тайёрлаш, уларни хорижий таълим муассасаларида малакасини ошириш механизмларини яратиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш чораларини кўриш бўйича тадбирлар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.4. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш

118

Етакчи хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, Ўзбекистонда қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш бўйича Дастур ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 август

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновация 

вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.

Лойиҳа билан Давлат дастури тасдиқланади.

Дастурда:

яқин ва узоқ истиқболда аграр соҳадаги барча ташкилий-иқтисодий, технологик масалаларни ҳал қилиш;

инвестицияларни жалб этиш, тармоқни янада ислоҳ қилиш ва барқарор ривожлантириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари селекция-уруғчилиги тизимини такомиллаштириш,  инновацияларни жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмларини оширишнинг аниқ йўналишлари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
119

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада диверсификациялаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш орқали мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш.

2018 йил

30 март

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, “Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда:

пахта ва ғалладан бўшаган майдонларга сабзавот, полиз, озуқа ва мойли экинларни, шунингдек, ташқи бозорларда талаб юқори бўлган (мамлакатимиз шароитига мослаша оладиган ва юқори ҳосил берадиган чет элдан олиб келинадиган) бошқа экин турларини жойлаштириш, интенсив боғ ва токзорлар ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари;

пахта майдонларини 39 минг гектарга ва ғалла майдонларини 10 минг гектарга қисқартириш, ушбу майдонларда озиқ-овқат экинларини етиштириш, интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ҳисобига қўшимча 1 млн. тонна мева-сабзавот, картошка ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
120

Аҳолини экологик тоза ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.

2018 йил

20 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

“Ўзстандарт” агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.

Лойиҳада қишлоқ хўжалигида генетик жиҳатдан модификация қилинган озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирмаслик ҳамда истеъмол бозорига кириб келиши устидан қатъий назорат ўрнатиш тартибини жорий қилиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
121

Пахта хом ашёсини етиштириш, сотиш ва қайта ишлаш тизимида бозор механизмларини жорий этиш, бунда, аввало, хом ашё етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлигини оширишни кўзда тутиш.

2018 йил

10 апрель

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси,  “Ўзпахтасаноат” АЖ,

Фермерлар кенгаши

Кластер ташкил қилувчи тўқимачилик корхоналарнинг
ўз маблағлари, банк кредитлари, хорижий инвестициялар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

пахтачилик-тўқимачилик кластерлари ташкил этиладиган туманлар, уларни ташкил этувчилар, кластерлар учун ажратиладиган майдонлар, кластерлар учун имтиёз ва преференциялар;

фермерлар ширкат хўжаликларини ташкил этишнинг институционал ва ҳуқуқий асослари, улар томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишда ҳамкорлик механизмлари;

фермерлар томонидан пахта хом ашёсини қайта ишловчи ва тўқимачилик корхоналарига ўз ихтиёрига кўра тўғридан-тўғри сотиш имконияти назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
122

Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш, шу жумладан, экспорт қилишда логистика тизимини янада ривожлантириш.

2018 йил

20 март

“Ўзбекозиқовқат-холдинг” ХК, “Ўзвиносаноатхолдинг” ХК “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада логистика марказлари ташкил қилиш, иссиқхона ва музлаткичли омборхоналар қуришнинг прогноз кўрсаткичлари ҳудудлар кесимида белгилаб берилади.

 

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
123

Аҳолини чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш даражасини ошириш, уларнинг бозорлардаги нарх-наволари барқарорлигини сақлашга эришиш.

2018 йил

30 март

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўздонмаҳсулот” компанияси, “Ўзпахтасаноат” АЖ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада озуқа экин майдонлари ҳажми, концентрат озуқа ишлаб чиқариш бўйича ташкил этиладиган қувватлар, замонавий паррандачилик ва бўрдоқичилик комплексларининг прогноз кўрсаткичлари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
124

Фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни реализация қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, шунингдек, фермерларни зарурий ахборот, маълумот ва маслаҳатлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотлар ҳажми ва миқдори ҳақидаги маълумотларнинг ягона базасини яратиш.

2018 йил

30 июнь 

Фермерлар кенгаши, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги, Товар-хом ашё биржаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда:

фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотлар ҳажмлари ва турлари ҳақидаги маълумотларнинг ягона базасини яратиш;

фермер хўжаликларини ахборот ва маслаҳатлар билан таъминлаш бўйича мавжуд миллий интернет сайтлар фаолиятини янада жонлантириш;

маҳсулот тайёрловчи, қайта ишловчи корхоналар ва экспорт қилувчиларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, шу жумладан, биржа савдоларида харид қилиш бўйича зарур маълумотлар олиш каби масалалар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
125

Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сув тежовчи технологиялар жорий этилган майдонлар ҳажмини янада кенгайтириш.

2018 йил

1 апрель 

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Инновация вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлар, хорижий инвестиция
ва грантлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда:

худудлар кесимида сув тежовчи технологиялар (томчилатиб суғориш, плёнка тўшаб суғориш, эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш, сувни йиғиш хусусиятга эга бўлган геллардан фойдаланиш) жорий қилинадиган майдонларнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқлаш;

сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган ресурслар билан таъминлаш каби тадбирлар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
126

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш.

 

 

Йил давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Ергеодезкадастр,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

лойиҳа институтлари

553,5

млрд.сўм

Давлат бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Барча режалаштирилган тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 270 минг гектар экин майдонларининг мелиоратив ҳолати барқарорлиги таъминланади ҳамда сизот сувлари сатҳининг белгиланган меъёрда бўлишига эришилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.5. Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш

127

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш.

2018 йил

1 март

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

 Савдо-саноат палатаси, ДСҚ, Ахборот технологиялари вазирлиги

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар акс эттирилади:

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика Кенгашини тугатиш;

текширишлар ўтказишга рухсат беришнинг махсус электрон ахборот тизимини жорий этиш, уни юритиш ва назоратини Бош прокуратурага юклаш;

текширувлар режа-жадвалини шакллантиришда “хатарларни таҳлил қилиш” тизимини жорий этиш, хатарларнинг қуйи тоифасига мос келувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш амалиётини бекор қилиш;

тадбиркорлик субъектларини текширишда қонунийликни таъминлаш мақсадида прокуратура органлари тизимини (давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қисқартириш орқали) янада такомиллаштириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
128

Тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини режа асосида текшириш бўйича икки йил муддатга мораторий жорий этиш.

2018 йил

1 март

Бош прокуратура, ДСҚ, Молия вазирлиги, назорат қилувчи давлат органлари ва ташкилотлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг иш режасига киритилган хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш бўйича икки йил муддатга мораторий жорий этиш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб бораётган, молиявий кўрсаткичлари мунтазам ўсишига эришаётган фаол тадбиркорлик субъектларида текшириш ўтказмаслик масалалари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
129

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан назорат қилувчи органларнинг раҳбарлари билан биргаликда ҳар ойда намунали, фаол тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил этиш ҳамда уларни қийнаётган муаммоларни эшитиш, қонуний фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриб бориш.

2018 йил

10 февраль

Бош прокуратура,

Савдо саноат палатаси,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб бораётган, молиявий кўрсаткичлари мунтазам ўсишига эришаётган фаол тадбиркорлик субъектлари билан ҳар ойда учрашувларни (график асосида) ташкил этиш;

бизнес оламидаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишга оид зарурий чоралар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
130

Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлар томонидан содир этилаётган камчиликларни, айниқса жиноятларни танқидий муҳокама қилиш, бартараф этиш ва профилактика қилишга кўмаклашиш.

2018 йил

1 март

Савдо саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Бунда фаол ва инсофли тадбиркорларни янада қўллаб-қувватлаш, нопок тадбиркорларга нисбатан муросасиз бўлишга қаратилган бизнес жамоатчилигининг таъсирчан чораларини ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш бўйича тадбирлар назарда тутилади

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
131

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитларини яхшилаш.

2018 йил

1 апрель

Бизнес омбудсман,

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси, Марказий банк, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

назорат қилувчи органларнинг айрим назорат функцияларини фуқаролик жамияти институтлари ва давлат бошқаруви органларига ўтказиш;

тадбиркорлик субъектларига, пул маблағларини хизмат кўрсатувчи банкларда инкассация қилиш қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, товарларни электрон тижорат орқали сотишда нақд пулда ҳисоб-китоб қилиш, шунингдек, маҳсулотларни халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда халқаро савдо майдонлари орқали экспорт қилиш ҳуқуқини бериш;

юридик шахсларга, ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш фаолияти билан боғлиқ бўлган, шунингдек, бошқа ҳар қандай харажатлар, жумладан, давлат божлари ва йиғимларини тўлаш билан боғлиқ тўловларни корпоратив банк карталаридан тўлаш имконияти назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
132

Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш
ва соддалаштириш.

2018 йил

20 март

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Бош прокуратура,

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

тадбиркорлик фаолияти соҳасида бир қатор лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини бекор қилиш, айримларини бирлаштириш, расмийлаштириш муддатларини қисқартириш, лицензия ва рухсатномалар бериш функцияларининг айримларини номарказлаштириш;

лицензияларни уларнинг амал қилиш муддатини чекланмаган ҳолда бериш (тиббиёт ва фармацевтика фаолияти, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш, шунингдек, мобиль алоқа тармоқлари ва телерадиоэшиттириш хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш бундан мустано);

лицензияланадиган фаолият тури доирасида бажариладиган ишларнинг (кўрсатиладиган хизматларнинг) аниқ рўйхатини фаолиятнинг тегишли турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларда кўрсатиш;

телекоммуникация, баҳолаш, риэлторлик, ветеринария, геодезия ва картография, тиббиёт, қимматли қоғозлар бозори, транспорт, савдо ва бошқа бир қатор соҳаларда лицензия ва рухсатномалар олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
133

Республикада истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус давлат органи (агентлик) ташкил этиш ҳамда янги таҳрирдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 июль

Давлат рақобат қўмитаси, Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус давлат органи (агентлик) ташкил этиш;

унинг вазифа ва ваколатлари, давлат тизимига жамоатчилик назорати институтини кенг жорий этиш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали ва шаффоф механизмларини тадбиқ этиш каби масалалар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
134

Самарасиз ва зарар билан ишлайдиган давлат улуши мавжуд корхоналар фаолиятини тубдан соғломлаштириш, бозор механизмларини кенг жорий этиш.

 

 

2018 йил

20 март

Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси,

Инновация вазирлиги, Марказий банк

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

миллий иқтисодиётда давлат улушини янада камайтириш, давлат мулкларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, иқтисодиёт соҳаларига қўшимча инвестицияларни киритиш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган аниқ механизмларни белгилаш;

зарар билан ишлайдиган давлат улуши мавжуд корхоналарнинг мавжуд ички имкониятларидан самарали фойдаланиш, ортиқча ер майдонларини мақбуллаштириш, аниқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун маблағлар манбаларини аниқлаш ва қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича тадбирларни ташкил этиш;

ушбу тоифадаги корхоналардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, шу жумладан, хусусийлаштириш юзасидан аниқ таклифлар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
135

Электрон савдо майдонлари орқали бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини аукцион савдоларига қўйишнинг электрон тизимини ишлаб чиқиш.

2018 йил

10 апрель

Давлат рақобат қўмитаси,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада бўш турган давлат мулк объектларини хусусий секторга ўтказишнинг тартиб-таомиллари, уларни танлаш ва баҳолаш тартиби бўйича янги механизмлар жорий этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
136

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнига очиқлик тамойилини кенг жорий қилиш.

2018 йил

30 март

Давархитектқурилиш,

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада шаҳарсозлик ҳужжатларини (бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларидан ташқари) ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда жамоатчилик иштирокини таъминлаш, уларнинг лойиҳаларини кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйиш механизмлари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
137

Ер ажратиш ва қурилишга рухсат бериш билан боғлиқ тартиб-таомилларнинг амалдаги муддатларини камида икки баравар қисқартириш.

2018 йил

1 апрель

Иқтисодиёт вазирлиги,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Давархитектқурилиш,

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада ер ажратиш ва қурилишга рухсат бериш билан боғлиқ тартиб-таомиллар, амалдаги муддатларни қайта кўриб чиқиш, соҳада замонавий ахборот технологияларини кенг жорий қилиш орқали тизимни ислоҳ қилиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
138

Интернет тармоғида электрон савдолар ва аукционлар орқали ер участкаларини ажратиш тизимини жорий этиш.

2018 йил

1 июнь

Давархитектқурилиш,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга ер участкаларини бериш махсус ахборот портали орқали электрон савдолар воситасида амалга оширилиши;

ер участкаларини беришга доир материалларни ваколатли органларда кўриб чиқиш ва келишиш ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат электрон шаклда амалга оширилиши назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
139

Давлат-хусусий шериклик муносабатларини жорий этишнинг ҳуқуқий ва институционал базасини шакллантириш.

2018 йил

20 сентябрь

Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, соҳавий вазирлик ва идоралар

Халқаро молия институтлари инвестициялари, кредитлари, грантлари ва бошқа маблағлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда иқтисодиётнинг кўп харажатли тармоқлари (муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси ва бошқалар) ҳамда таълим ва соғлиқни сақлаш каби ижтимоий соҳаларда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш борасида давлат ва хусусий инвесторларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйишга имкон берадиган давлат-хусусий шериклик кенг жорий этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.6. Вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш,

уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш

140

Ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни, жумладан, давлат-хусусий  шерикликни кучайтириш орқали тўлиқ амалга ошириш.

2018 йил

1 ноябрь

Инновация вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфра-тузилмасини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш параметрлари;

“Ақлли шаҳар”, “Ақлли маҳалла”, “Ақлли уй” ва “Ақлли ҳокимият” концепцияларини ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
141

Ҳокимлар, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш, янги ишлаб чиқариш турларини ташкил этиш ва иш ўринларини яратиш бўйича фаоллигини ошириш.

2018 йил

30 март

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.

Лойиҳада давлат органлари
ва ташкилотлари раҳбарларининг инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш, янги ишлаб чиқариш турларини ташкил этиш ва иш ўринларини яратиш бўйича фаолиятини моддий рағбатлантириш тизимини яратиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
142

Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлик рейтингини эълон қилиб бориш.

2018 йил

1 июнь 

Вазирлар Маҳкамаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентилиги,

Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.

Лойиҳада жойларда инвесторларга яратилган шарт-шароитларни (ресрурс, инфраструктура, давлат ва бошқа хизматларнинг қулайлиги) аниқлаш тизимини жорий қилиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Сарф-харажатлар

Молиялашти
риш манбалари

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

Изоҳ 

IV. ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

4.1Аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш

143

Илғор хорижий тажриба асосида аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси”га оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш.

2018 йил

1 июль

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Инновация вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий  ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

“яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси” тушунчалари ва уларни аниқлаш мезонлари;

аҳолининг реал даромадлари, иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар миқдорининг,
шу жумладан ҳудудлар кесимида “яшаш минимуми”
ва “истеъмол саватчаси”га мутаносиблигини таъминлаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
144

Давлат томонидан  ногиронлиги бўлган шахсларга  бепул тақдим этиладиган  протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари турларини кўпайтириш ҳамда уларнинг тегишли стандартларини жорий қилиш.

2018 йил

1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

“Ўзстандарт” агентлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги

5,0 млрд. сўм

Давлат бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий  ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

ногиронлиги бўлган шахсларга бепул бериладиган протез-ортопедия буюмлари
ва техник реабилитация воситалари рўйхатини кенгайтириш, уларни ушбу воситалар билан таъминлаш учун тиббий хулоса тузишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг индивидуал хусусиятларини аниқлаш тартибини соддалаштириш;

сифатли протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;

протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларини ишлаб чиқариш бўйича давлат стандартларини жорий қилишга оид чора-тадбирлар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
145

Скрининг марказларини  жиҳозлаш, дори-дармон
ва тиббиёт учун зарур бўлган воситалар билан таъминлаш,
шу жумладан ҳар бир туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларига скрининг текширувларини ўтказиш учун 200 та юқори технологияли УЗД сканер аппаратларини етказиш.

2018 йил

30 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

91,6 млрд. сўм

 

Давлат бюджети маблағлари

 

Ижрочиларнинг тегишли қарори.

Қарор билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг эрта ногиронлигини аниқлаш чоралари кўрилади.

Чақалоқларни перинатал скрининг кўригидан ўтказиш туғма нуқсонларни ўз вақтида аниқлаш ва ногиронликнинг олдини олиш таъминланади.

 

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
146

Нейросенсор карлик ёки заиф эшитадиган 300 нафар болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операцияларини ўтказиш.

2018 йил

30 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

26,5 млрд. сўм

 

 

 

3,3 млн.

АҚШ доллари

Давлат бюджети маблағлари

 

Халқаро молия институтларнинг маблағлари

Ижрочиларнинг тегишли қарори.

Қарор билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Нейросенсор карлик ёки заиф эшитадиган ногирон болаларнинг эшитиш қобилияти тикланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
147

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил
1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Республика болалар ижтимоий мослашув маркази

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талаблари ва халқаро стандартларни миллий қонунчиликка татбиқ қилиш, шунингдек, “ногирон” тушунчаси ўрнига “ногиронлиги бўлган шахс” тушунчасидан фойдаланиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари;

давлат органларининг  ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари;

ногиронликни аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг таълим олиши ва ишга жойлашишига кўмаклашиш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг замонавий шакл ва механизмларини белгилаш;

ногиронликни белгилашда қўлланилаётган усулларни тубдан такомиллаштириш
ва бошқа қоидалар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
148

Ижтимоий уй-жойларнинг қурилиши ва уларни имтиёзли нархларда ижарага бериш ҳақидаги дастур лойиҳасини тасдиқлаш.

2018 йил

20 март

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давархитектқурилиш,

Давлат рақобат қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга

асосан

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада ижтимоий
уй-жойларни қуриш, унинг молиявий манбалари, қурилиш учун замонавий ва мақбул қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар бериш тартиби ва ижарага олувчиларнинг доираси белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
149

Оғир уй-жой маиший шароитларда яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронларни парвариш қилаётган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш.

 

Йил давомида

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,

“Маҳалла” жамоат хайрия фонди,

Молия вазирлиги

241,8 млрд. сўм

 

80,6 млрд. сўм

 

 

 

80,6 млрд. сўм

 

 

 

80,6 млрд. сўм

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,

“Маҳалла” жамоат хайрия фонди,

Давлат бюджети маблағлари

Ижрочиларнинг тегишли қарори.

Қарор билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Уй-жойи бўлмаган ёки авария ҳолатидаги ва жуда эски уйларда яшовчи республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридаги ўрта ҳисобда 2-5 нафар оилага арзон уй-жойлар 10 йил мобайнида давлат ихтиёрига ўтказиш ҳуқуқисиз берилади.

Республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда 70 нафаргача оилаларга ҳар йили маиший техника (газ ва электр печлар, холодильниклар, тикув машиналари ва ҳ. к.) ёки бир бошдан қорамол харид қилинади.

Оғир касалликлар мавжуд бўлган тақдирда тиббий хизматлар ҳақини тўлаш ва уларнинг ҳақини тўлашга маблағ бўлмаган тақдирда республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда 6 тагача кам таъминланган оилаларга беғараз ёрдам кўрсатилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
150

Соғлиқни сақлаш муассасалари, аввало, оилавий поликлиникалар, шошилинч
ва тез тиббий ёрдам муассасалари учун дори воситалари
ва тиббиётга мўлжалланган буюмлар билан таъминлашни яхшилаш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги

914,6 млрд. сўм

Давлат бюджети маблағлари

Ижрочиларнинг тегишли қарори.

Қарор билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Республика ҳудудидаги барча давлат даволаш профилактика муассасаларида  дори воситалари ва тиббиётга мўлжалланган буюмлар
билан таъминлаш аҳволи яхшиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
151

Дори-дармонлар нархлари тўғрисидаги маълумотларни мониторинг қилишнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш.

2018 йил

30 июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси,

 Молия вазирлиги

1,0 млрд. сўм

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Интернет порталида алоҳида дори-дармонларнинг тури, улгуржи ҳамда чакана нархларининг ҳолати ва ўзгаришлари тўғрисида маълумот тақдим этиб борилиши, барча дорихоналарнинг манзили ва мавжуд дори воситалари тўғрисидаги ягона маълумотлар базасини шакллантириш, харид қилинаётган дори воситаларининг мувофиқлик сертификати ҳамда аҳолининг фикр ва мулоҳазаларини мониторинг қилиш тартиби белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

4.2Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш 

152

Касалликларни олдиндан аниқлаш, уларни масофадан профилактика қилиш имконини берувчи “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий маълумотлар маркази” концепцияларини мавжуд шароитларга мослаштириш ва татбиқ этиш, тиббиёт муассасаларининг кадрлар салоҳиятини ва моддий-техника таъминотини яхшилаш.

2018 йил

1 декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инновация вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

кенг тарқалган касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлашнинг янги, илғор ва синалган услубларини жорий қилишни ўз ичига оладиган комплекс чора-тадбирлар;

ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг кадрлар салоҳиятини ошириш, моддий-техника таъминотини яхшилаш, касалликларни олдиндан аниқлаш ва масофадан профилактика қилиш тизимларини жорий этиш орқали тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш чоралари;

тиббиёт-даволаш муассасаларида электрон (онлайн) навбат тизимини босқичма-босқич жорий этиш;

ташкил этилаётган 441 та тез тиббий ёрдам шохобчаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
153

Тиббиёт соҳасига чет эл инвестицияларини ва хорижий мутахассисларни жалб этиш.

2018 йил

1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,  Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

ТИВ, ИИВ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда хорижий мутахассисларнинг аниқ сони, уларни тиббиёт соҳасига босқичма-босқич, шу жумладан узоқ муддат фаолият юритишга жалб этиш, чет эл инвесторлари иштирокида хусусий даволаш-профилактика муассасалари
ва илғор хорижий тиббиёт муассасаларининг филиалларини ташкил этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
154

Аҳолини арзон нархдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш имконини берувчи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг икки мингта  ижтимоий дорихоналарини ташкил этиш.

2018 йил

30 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,  Давархитектқурилиш

500,0 млрд. сўм

Ташаббускорлар маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ижтимоий дорихоналарни ташкил этиш, уларни ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминлаш, тиббиёт муассасалари ва аҳолини арзон нархдаги дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;

ижтимоий дорихоналар фаолиятида қонунбузилишлар, шу жумладан нарх-наволар  асоссиз ўсиб кетишининг олдини олиш мақсадида дори воситаларини махсус ҳимоя белгилари билан таъминлаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
155

Барча ҳудудларда ҳомиладор, ёш болали аёллар ва чақалоқларга кўрсатилаётган перинатал ёрдамни такомиллаштириш, оналар ва болаларга юқори малакали тиббий ёрдам сифатини ошириш.

2018 йил  1 июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давархитектқурилиш

 

10,2 млн.

АҚШ доллари

Халқаро молия институтлари маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғруқ бўлимлари негизида туманлараро перинатал марказларни ташкил этиш;

ушбу туманлараро перинатал марказларни замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари ва анжомлар билан тўлиқ жиҳозлаш;

скрининг марказларининг фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг сонини кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш;

барча вилоят перинатал марказларини чақалоқлар кювезлари бўлган реанимобиллар билан таъминлаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
156

793 та қишлоқ оилавий поликлиникасини замонавий ультратовуш диагностика аппаратлари билан таъминлаш.

2018 йил

30 июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

45,0 млн.
АҚШ доллари

Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли кредит маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Бирламчи тиббий ёрдам муассасаларида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси яхшиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
157

Шифокорнинг касбий хатосини аниқлашнинг таъсирчан тизимини жорий этиш.

2018 йил

30 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Адлия вазирлиги, ИИВ,

Бош прокуратура, Ахборот технологиялари вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳар бир тиббиёт муассасасида беморларнинг шифокор касбий хатосидан  хавфсизлигини таъминлаш бўйича доимий эксперт гуруҳларини ташкил этиш;

тиббиёт ходимларининг хатоси оқибатида етказилган зарар тўғрисида соғлиқни сақлаш органларига хабар қилиш, уларни кўриб чиқиш
ва хизмат текширувини ўтказиш тартиби;

хатосини ўз вақтида ва ихтиёрий тан олган, етказилган зарарни қоплаган тиббиёт ходимини айрим салбий оқибатлардан озод этиш;

тиббиёт ходимлари йўл қўйган хатолар ҳақида маълумот бериш, уларни ҳисобга олиш ва олдини олиш тизимини яратиш;

касаллик тарихини, шу жумладан рецептни электрон шаклда тўлдиришни (қўлёзма усулидан тўлиқ воз кечган ҳолда) жорий этиш ва уни тегишли дорихонадаги маълумотлар базасига жойлаштиришни таъминлайдиган ахборот тизимини босқичма-босқич амалга киритиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
158

“Аҳолининг репродуктив саломатлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

20 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 

Инновация вазирлиги,

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

 

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

аҳолининг репродуктив саломатлиги соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва принциплари;

соғлом оилани шакллантириш талаблари, репродуктив ҳуқуқлар, қўшимча репродуктив технологиялар, яъни контрацепция, экстракорпорал уруғлантириш каби тиббий хизматларни ривожлантириш;

репродуктив саломатликка оид бошқа қоидалар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
159

Илғор хорижий тажриба асосида тиббий суғурта механизмларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича концепция ишлаб чиқиш.

 

 

2018 йил

1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Инновация вазирлиги

 

  –

  –

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

тиббий суғурта механизмини босқичма-босқич жорий этиш;

фуқаронинг тиббий ва профилактика хизматларига бўлган ҳуқуқлари тенглигини, суғурта полисларига асосан сифатли тиббий хизмат кўрсатиш кафолатини таъминлаш;

тиббий ва профилактика хизматлари нархлари, суғурта мукофоти ва  мажбурияти, суғурта товони миқдори, уларни ҳисоблаш ва тўловни амалга оширишни тартибга солиш механизмлари;

тиббий суғурта жамғармасини тузиш, унинг маблағларини шакллантириш манбалари, жамғарма маблағларини бошқариш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
160

Ривожланган давлатлар тажрибаси асосида тиббиёт муассасалари фаолиятини лицензиялашнинг эскирган тизими ўрнига тиббиёт муассасаларини аккредитациялаш, шунингдек, шифокорлар фаолиятини лицензиялаш ва баҳолаш тизимини жорий этиш.

 

2018 йил

30 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси:

Лойиҳада:

тиббиёт муассасаларининг аккредитациялаш тизимини жорий этиш ва унинг замонавий механизмлари;

шифокорлар фаолиятини лицензиялаш ва баҳолаш тизимини амалга киритиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
161

Соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Давархитектқурилиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

803,6 млрд.сўм

Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Ривожланиш давлат дастурларига киритилган даволаш-профилактика муассасалари объектлари бўйича лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади ҳамда давлат экспертизасидан ўтказиб, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун тендер савдолари орқали пудрат ташкилотлари аниқланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
162

Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг санитария-гигиена лабораторияларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

6 млн.

АҚШ доллари

Ислом тараққиёт банкининг

кредит маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади, ушбу муассасалар замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
163

“Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси орқали қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, сақлаш, йўқ қилиш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш.

Йил давомида

Давлат экология  қўмитаси,

Молия вазирлиги

163,2 млрд. сўм

Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Дастур доирасида 462 дона чиқинди ташувчи махсус техника харид қилиш, 212 та чиқинди тўплаш шохобчаларини қуриш ва 96 та мавжуд қаттиқ маиший чиқинди полигонларини жиҳозлаш ва янгиларини қуриш ҳисобига шаҳар
ва қишлоқларнинг санитария ҳолати яхшиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
164

Соғлиқни сақлаш соҳасида бактериология ва паразитология бўйича мутахассисларнинг билимларини ошириш ва юқори технологияли тиббиёт асбоб-ускуналарида ишлаш бўйича Жанубий Кореяда малака оширишни ташкил этиш, Навоий, Наманган, Қашқадарё ҳамда Бухоро вилоятларида бактериология ва паразитология лабораторияларини жиҳозлаш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

ТИВ, Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги

400 минг

АҚШ доллари

KOICA

гранти асосида

Амалий чора-тадбирлар.

Қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга мутахассисларни танлаш
ва юбориш бўйича режа тайёрланади ҳамда амалга оширилади.

Янги асбоб-ускуналар билан ишлаш бўйича янги техник кўрсатмалар тайёрланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
165

Миллий эмлаш жадвалини такомиллаштириш ва  эмлаш учун янги вакциналарни (шол касаллиги ва бачадон бўйни саратонига қарши) татбиқ этиш.

2018 йил

20 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

5 млн.

АҚШ доллари

Халқаро молия институтларининг грант маблағлари

 

Амалий чора-тадбирлар.

Тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида бошқариладиган юқумли касалликлар бўйича эпидемиологик барқарорлик таъминланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
166

Махсус даволаш учун ОИВ инфекциясига чалинган 10 минг нафар беморни ретровирусга қарши махсус дори воситалари билан таъминлаш.

2018 йил

10 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази

2,4 млн.

АҚШ доллари

Давлат

бюджети маблағлари

 

 

Амалий чора-тадбирлар.

ОИВ инфекциясига чалинган беморларнинг умрини узайтириш ва турмуш даражасини яхшилаш мақсадида улар ретровирусга қарши махсус дори воситалари билан таъминланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
167

Фуқароларга психиатрия ёрдами кўрсатиш, шу жумладан руҳий-асаб касалликларни профилактика қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш.

2018 йил
20 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Бош прокуратура,

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
ТИВ, ИИВ,

Олий суд

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

аҳолига психиатрия ёрдамини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш дастурини тасдиқлаш;

диспансер кузатувида
бўлган шахсларнинг электрон реестрини жорий этиш;

аҳолининг психиатрик соғломлигини муҳофаза қилишнинг миллий концепциясини ишлаб чиқиш;

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб психиатрия мутахассислиги бўйича олий таълим муассасаларига қабул қилиш квотасини ошириш;

ҳар йили 5 нафардан кам бўлмаган психиатрия шифокорларини илғор чет эл тиббиёт  клиникалари, илмий ва ўқув таълим муассасаларига малака ошириш учун юбориш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

4.3. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш

168

Тошкент, Нукус шаҳарларида, вилоятлар марказларида эксперимент тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида янги мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш.

 

Эксперимент натижасига кўра, республиканинг барча ҳудудида мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

 

2018 йилда 435 та мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2018 йил

1 апрель

 

 

 

 

 

 

2018 йил

1 декабрь

 

 

 

 

 

 

Йил давомида

Мактабгача таълим вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

Давархитектқурилиш,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

200,0 млрд. сўм

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

815,1 млрд. сўм

Ташаббускорлар маблағлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишнинг механизмларини белгилаш;

427 та мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳамда  болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўламини ошириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
169

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг максимал даражада шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, шунингдек, тест натижаларини тезкор эълон қилишнинг замонавий механизмлари амалда ижро этилишини таъминлаш.

2018 йил

20 апрель

Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  Ахборот технологиялари вазирлиги,

ИИВ,

тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик
ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8,2 млрд. сўм

Давлат бюджети мблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва чора-тадбирлар дастури.

Лойиҳада тест синови натижаларини тест ўтказилган кунда эълон қилиш шартлиги белгиланади.

Дастурда:

олий таълим муассасаларига кириш тест синовларини бир неча кун давомида ўтказиш;

тест синови натижаларини тест ўтказилган кунда эълон қилиш;

жамоатчилик, шу
жумладан абитуриентлар
ота-оналарининг кириш тест синовларини онлайн режимида кузатиб бориш имкониятини яратишга оид тадбирлар амалга оширилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
170

Олий таълим муассасаларига қабул квоталарини 2017/2018 ўқув йилига нисбатан камида
20 фоизга ошириш.

2018 йил

10 май

Иқтисодиёт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат тест маркази, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик
ва идоралар

91,0  млрд. сўм

Давлат бюджети маблағлари,

тўлов-шартнома маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

фуқароларнинг олий таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсиянома олган абитуриентлар ҳамда ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаган ва тегишли сертификатни олган йигитларни олий таълим муассасасига алоҳида квоталар бўйича қабул қилиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
171

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Россия Федерациясининг Миллий тадқиқот технологик университети филиали, Тошкент шаҳрида АҚШнинг Вебстер университети филиалини ташкил этиш, шунингдек, пойтахтда
ва ҳудудларда ривожланган мамлакатларнинг йирик ва энг нуфузли илмий-таълим муассасалари филиалларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2018 йил

20 апрель

Иқтисодиёт вазирлиги,

ТИВ, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инновация вазирлиги,

Фанлар академияси,

тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик
ва идоралар

 

3,0 млрд. сўм

Давлат бюджети маблағлари,

тўлов-шартнома маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари лойиҳалари.

Лойиҳаларда Олмалиқ шаҳрида Россия Федерациясининг Миллий тадқиқот технологик университети филиали, Тошкент шаҳрида АҚШнинг Вебстер университети филиалини ташкил этиш ҳамда уларнинг асосий вазифалари
ва фаолият йўналишлари белгиланади.

Ривожланган давлатларнинг йирик ва энг нуфузли илмий-таълим муассасалари филиалларини ташкил этиш бўйича чуқур ўрганишлар ўтказилиб, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
172

Хорижий университетларда зарур мутахассисликлар бўйича таълим олиш ва кадрлар малакасини ошириш ишларини кенгайтириш.

2018 йил

1 июнь

“Истеъдод” жамғармаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инновация вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

Фанлар академияси,

тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик
ва идоралар

30,0  млрд. сўм

 “Истеъдод” жамғармаси маблағлари, ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.

Режада:

кадрлар малакасини ошириш мақсадида энг нуфузли хорижий таълим муассасаларини ўрганиб, улар билан узоқ ва ўрта муддатли тегишли битимлар тузиш;

хорижга ўқишга юбориладиган иқтидорли ва истиқболли мутахассисларни танлаб олиш тартиби;

мутахассисларнинг хорижда таълим олиши ва малакасини оширишини тизимли равишда амалга ошириш, уларни давлат бюджети ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан чет элга юбориш чора-тадбирлари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
173

Меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш тизимини кенгайтириш, ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш марказларининг ривожланган тармоғини ташкил этиш, мутахассисларни янада қўллаб-қувватлашни назарда тутадиган самарали тизимни шакллантириш.

2018 йил

20 май

Иқтисодиёт вазирлиги,  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги,
Марказий банк

17,0  млрд. сўм

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

касб-ҳунар таълим тизимидаги гуманитар йўналишларни қисқартириш ҳисобига меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган,  иқтисодиётнинг реал секторларига ихтисослашган мутахассисларни тайёрлаш тизимини кенгайтириш;

ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш марказларида ўқийдиган шахслар сонини кўпайтиришни назарда тутадиган самарали тизимни шакллантириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
174

“Фан тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

20 февраль

Вазирлар Маҳкамаси,

Инновация вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Фанлар академияси,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси  қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

илмий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш принциплари ва қўллаб-қувватлаш шакллари;

илмий ғоялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

илмий-тадқиқот муассасаларининг вазифалари ва функциялари, уларни самарали бошқариш, молиялаштириш, моддий-техника таъминоти ва имтиёзлар;

халқаро ҳамкорлик ва чет эл инвестицияларини жалб этиш, илмий кадрларга қўйилган  замонавий талаблар, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси, фан, таълим ва амалиёт уйғунлигини таъминлашга оид қоидалар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
175

“Инновацион фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

20 февраль

Вазирлар Маҳкамаси,

Инновация вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Фанлар академияси,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси  қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш принциплари ва қўллаб-қувватлаш шакллари;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

халқаро ҳамкорлик, инновацияларни амалиётга жорий этишга оид қоидалар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
176

Мамлакат ва халқаро миқёсда алоҳида натижаларга эришган иқтидорли ва истеъдодли болалар, ёшлар ҳамда бошқа салоҳиятли кадрлар билан узлуксиз ишлаш тизимини тубдан ислоҳ этиш.

2018 йил

10 июнь

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги, Инновация вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт
давлат қўмитаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан алоҳида ютуқларга эришган болалар, ёшлар ҳамда бошқа салоҳиятли кадрлар билан доимий ишлаш механизмини яратиш;

иқтидорли болалар, ёшлар
ва бошқа салоҳиятли кадрларни излаш, ўз вақтида аниқлаш, улар билан мақсадли ишлаш,
қўллаб-қувватлаш ва жорий захирасини шакллантириш;

таълим, спорт ва бошқа ташкилотлардаги иқтидорли болалар, ёшлар ва бошқа салоҳиятли кадрлар ҳақидаги ахборот алмашинувини таъминлаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
177

Ёшларимиз хориждаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа  соҳаларда фаол мулоқотда бўлишини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказиш.

2018 йил

10 июнь

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Маданият вазирлиги,

ТИВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши.

Фармойиш билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда:

Марказий Осиё форумини ўтказиш бўйича ташкилий тадбирлар;

ёшларимизнинг хорижий тенгдошлари билан бўладиган мулоқотда эътибор қаратиладиган асосий масалалар;

форум доирасида ўтказиладиган ҳар бир тадбирнинг режаси, молиялаштириш манбалари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
178

Республиканинг турли ҳудудларидан илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадида келган докторантларнинг вақтинчалик яшаши учун Тошкент шаҳрида “Илмий тадқиқотчилар уйи”ни барпо этиш.

2018 йил

 10 сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Инновация вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

 

6,5  млрд. сўм

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада фаолияти тугатилаётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг бинолари ёки бошқа бўш бинолар ҳисобидан “Илмий тадқиқотчилар уйи”ни барпо этиш масаласи белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
179

Ёшлар ва кенг аҳоли қатламларини “олтин ва кумуш рўйхат” асосида китоб
ўқиш, кинофильмлар кўриш кўникмасини шакллантириш
ва ривожлантириш юзасидан таъсирчан усул ва шаклларни
ўз ичига олган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш

2018 йил

10 март

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Матбуот ва ахборот агентлиги, Инновация вазирлиги, Фанлар академияси, Ахборот технологиялари вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

“Ўзбеккино” миллий агентлиги,

Ёзувчилар уюшмаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Республика маънавият ва маърифат маркази

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.  

Дастурда:

китобларнинг ўқиш, кинофильмларнинг кўриш лозим бўлган “олтин рўйхати” ҳамда тавсия этиладиган “кумуш рўйхати”ни тайёрлаш мақсадида давлат ва нодавлат ташкилотлари, жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда эксперт ва маслаҳат кенгашларини ташкил этиш;

ёшлар, аҳоли турли тоифаларининг ёши, ҳаёт тарзи ва иш фаолиятига мувофиқ мавзули энциклопедиялар яратишни қўллаб-қувватлаш;

барча таълим турларида “олтин ва кумуш рўйхат”ни амалиётга татбиқ этиш;

барча ахборот-ресурс марказларини “олтин ва кумуш рўйхат”га киритилган китоб
ва кинофильмлар ёки уларнинг нусхалари билан таъминлаш;

“олтин ва кумуш рўйхат”га киритилган китоб ва кинофильмлар ҳақидаги  ахборотни ижтимоий реклама ва бошқа замонавий усулларда аҳоли эътиборига етказиш;

“олтин ва кумуш рўйхат”га киритилган китоб ва кинофильмлардан ўқув-тарбия дастурлари, имтиҳонлар, фан олимпиадаларида фойдаланиш ишлари амалга оширилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
180

Таълим соҳасидаги янги ислоҳотларнинг мазмуни, илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётдан келиб чиқиб
иш берувчилар ва буюртмачилар иштирокида касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 октябрь

Ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими маркази,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада касб-ҳунар таълими тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан янги таҳрирдаги касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларини тасдиқлаш, уни тажриба-синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
181

 “Таълим тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрирдаги  лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

 

2018 йил

20 июль

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Адлия вазирлиги

 

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

таълим тизимида  амалга оширилган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари;

нодавлат таълим хизматларини ташкил этиш ва фаолиятни лицензиялаш;

таълим тизимида давлат-хусусий шерикчиликнинг асосий қоидалари ва йўналишлари; 

таълим жараёнини замонавийлаштиришга оид бошқа қоидалар белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
182

Ёшларни касбга тайёрлаш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича малака талабларини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 октябрь

Халқ таълими вазирлиги,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

20,0  млрд. сўм

Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада умумий ўрта таълим мактабларининг
10-11-синф ўқувчиларига бериладиган касблар бўйича замонавий малака талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
183

Умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ва ўқитувчиларининг иш вақти меъёрларини қайта кўриб чиқиш асосида ортиқча ҳисоботларни камайтириш, таълимни бошқариш органлари ва раҳбарлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан меъёрий ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилишга барҳам бериш.

2018 йил

30 апрель

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

ўқитувчилар иш вақти меъёрларини белгилашга оид амалдаги ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш асосида ортиқча қоғозбозлик ва ҳисоботбозликка чек қўйиш;

ўқитувчиларнинг ўз устида ижодий ишлаши ҳамда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш орқали таълим-тарбия сифатини ошириш учун шарт-шароит назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
184

Республикадаги 335 та умумий ўрта таълим мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда мактабларни мебель, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва бошқа инвентарлар билан таъминлаш.

2018 йил

1 март

Халқ таълими вазирлиги,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

723,8 млрд сўм

Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳа билан манзилли дастур тасдиқланиб, қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

4.4Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш

185

Шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг бош режаларини ҳамда қишлоқ фуқаролар йиғинларининг меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини тайёрлаш ва тасдиқлаш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2018 йил

30 март

Давархитектқурилиш,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

2018–2022 йилларда 138 та шаҳар ва шаҳарчаларнинг бош режалари ҳамда 2018-2019 йилда 55 та қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

ҳудудларда қурилиши режалаштирилаётган ижтимоий объектларни лойиҳалаштиришда эски қолиплардан воз кечиб, инновацион ёндашувларни жорий этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
186

Аҳоли, айниқса, ёш оилалар, эски уйларда яшовчилар ва бошқа тоифадаги фуқароларнинг эҳтиёжи муттасил ошиб бораётганлигидан келиб чиқиб, арзон ва сифатли уй-жойлар қуриш кўламини кенгайтириш.

Йил давомида, график асосида

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давархитектқурилиш,

“Қишлоқ қурилиш инвест” ИК,

“Қишлоқ қурилиш лойиҳа” МЧЖ,

“Ўзбекэнерго” АЖ,

“Ўзтрансгаз” АЖ,

“Ўзбектелеком” АК,

тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

5 285,7 млрд. сўм

 

Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари, Давлат бюджети маблағлари,

хўжалик бирлашмалари
ўз маблағлари,

вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

илғор стандартларни ҳисобга олган ҳолда хорижий тажрибадан келиб чиқиб, аҳоли пунктларининг бош режалари, архитектура-қурилиш ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш
ва уларнинг таркибий тузилишининг замонавий усулларини қўллаш;

2018 йилда арзон уй-жойлар қуриш кўламини
1,5-2 баравар кўпайтириш, намунавий лойиҳалар асосида 20 мингта уй-жой қуриш, жумладан, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилалар учун 658 та уй ва кўп қаватли уйларда жойлашган 1 491 та хонадон, ҳарбий хизматчилар учун 100 та кўп қаватли уй, профилактика инспекторлари учун 1 171 та уй ва ҳудуд раҳбарлари учун 974 та уй қуриш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
187

Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш мақсадида  “Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

2018 йил

1 декабрь

 

 

 

 

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Марказий банк,

Адлия вазирлиги

 

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

уй-жой мулкдорлари ширкатлари соҳасидаги давлат бошқарувини қайта кўриб чиқиш;

уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этиш;

уй-жой мулкдорлари ширкатлари молиявий-хўжалик фаолияти ва бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган механизмлари;

умумий мулк объектларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишни рағбатлантирувчи механизмлар  назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
188

Халқаро молия институтлари иштирокида 2018 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент
ва Фарғона вилоятларида ичимлик ва оқова сув тизимини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича 8 та йирик лойиҳани амалга ошириш.

 

 

Йил давомида, график асосида

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар ҳокимликлари

 

 

92,5 млн.

АҚШ доллари

 

 

 

 

Халқаро молия институтлари маблағлари,

Давлат бюджети маблағлари

 

 

 

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан  2018 йил учун манзилли дастур тасдиқланади.

Дастурда:

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида аҳолини тоза ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлаш чораларини кўриш;

137 км. магистрал сув тармоғи, 338 км. ичимлик сув тармоғи, 53,0 км. канализация тармоғи, 9 та сув тарқатиш иншооти, 29 дона сув қудуғи
ва 4 та насос станциясини қуриш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
189

Ҳудудлардаги 301 та аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимларини яхшилаш мақсадида 1434 км. ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда 254 та ичимлик суви иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш.

 

Йил давомида,

график асосида

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

584,7 млрд.

сўм

Молия вазирлиги ҳузуридаги

“Тоза ичимлик суви” жамғармаси

 

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада манзилли дастур тасдиқланади.

Дастурда:

аҳоли пунктларида 256,1 км. ичимлик сув тармоқлари ҳамда 80 та сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш;

қишлоқ жойлардаги арзон намунавий уйлар ва шаҳарлардаги арзон кўп қаватли уйлар массивларига 636,4 км. ичимлик суви тармоқларини қуриш;

аҳоли пунктларида
531,5 км. ичимлик суви тармоқлари ва 174 та сув иншоотларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш;

аҳоли пунктларида 9,6 км. оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
190

Маҳаллий қозонхоналарни реконструкция қилиш ва қуриш, кўп қаватли уйларга индивидуал икки контурли қозонлар ўрнатиш, иссиқлик энергиясини назорат қилиш ва ҳисоблаш тизими билан таъминлаш мақсадида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

 

Йил давомида, график асосида

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20,0 млрд.

сўм.

 

 

 

 

 

 

163,0 млрд.

сўм.

 

Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси

 

Аҳоли маблағлари,  ХУЖМШ маблағлари, кредит маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада юқори эскириш даражасига эга, фойдаланиш муддати ўтган қозонхоналар
ва қувурларни янгилаш орқали марказий иссиқлик таъминоти тизимининг самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш белгиланади.

Жумладан:

13 та марказий қозонхоналарни реконструкция қилиш ва модернизациялаш (99,4 км. тармоқлар билан бирга);

36 та маҳаллий қозонхоналарни реконструкция қилиш ва модернизациялаш (4,4 км. тармоқлар билан бирга);

81 та маҳаллий қозонхоналарни қуриш (3,4 км. тармоқлар билан бирга);

1281 та кўп қаватли уйлардаги 29,5 мингта хонадонга замонавий индивидуал икки контурли қозонлар ўрнатиш ва иссиқлик энергиясини ҳисоблаш тизими билан таъминлаш.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
191

Аҳоли учун қулайликлар яратиш мақсадида янги йўллар барпо этиш, транспорт-логистика инфратузилмасини янада ривожлантириш, янги темир йўллар қуриш ва электрлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш чораларини кўриш.

 

Йил давомида, график асосида

 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Тикланиш

ва тараққиёт жамғармаси,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

 

1,0 млрд.
АҚШ доллари

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маблағлари, Ҳукумат кафолати остидаги чет эл кредитлари,

Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси кредит маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан чора-тадбирлар дастури тасдиқлаш белгиланади.

Дастурда:

180 километр узунликдаги темир йўлларни қайта тиклаш ва 200 километрдан ортиқ  темир йўлларни электрлаштириш;

Тошкент-Урганч-Хива тезюрар поезди ва Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Урганч-Хива туристик поезди ҳаракатини йўлга қўйиш, Тошкент Жанубий ва Хива янги вокзалларини фойдаланишга топшириш;

Урганч-Хива янги темир йўли йўналиши қурилишини якунлаш, Бухоро-Мискин ва Қарши-Китоб темир йўли йўналишларини электрлаштириш ва ушбу йўналишларда юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” поезди ҳаракатини ташкил қилиш бўйича ишларни давом эттириш;

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи навбатини қуриш ҳамда Сергели йўналишида ер усти метроси қуриш, Тошкент шаҳрининг айланма ер усти метроси эстакадали метросини қуриш лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш;

автомобиль йўллари ва темир йўл йўналишларида йирик транспорт хабларини ташкил этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
192

Аҳолига кўрсатилаётган автотранспорт хизматининг сифати ва кўламини ошириш,
жумладан янги автобус йўналишларини очиш ва автостанциялар қуриш.

 

Йил давомида,

график асосида

 “Ўзавтодарётранс” агентлиги,

Марказий банк,

“Ўзавтосаноат-лизинг” МЧЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

 

 

 

 

 

 

184,1 млрд. сўм

 

5,8 млрд. сўм

Кредит ва лизинг маблағлари,

бошқа манбалар

 

 

Амалий чора-тадбирлар.

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини яхшилаш доирасида:

республика бўйича 68 та янги автобус йўналишини очиш;

йўловчи ташиш корхоналари томонидан 571 та янги автобус сотиб олиш;

19 та автостанция қуриш, реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
193

Интернет тармоғи ва мобиль алоқа билан тўлиқ қамраб олинмаган аҳоли масканларида зарур алоқа тизимларини ишга тушириш чораларини кўриш.

2018 йил

1 ноябрь

Ахборот технологиялари вазирлиги

16 млрд. сўм

 

74 млн.

АҚШ доллари

“Ўзбектелеком” АК,

телекоммуникация операторлари ва кредит маблағлари

Инвестиция лойиҳаси.

Лойиҳада Интернет тармоғи ва мобиль алоқа билан тўлиқ қамраб олинмаган  аҳоли масканларида зарур алоқа тармоқларини ўрнатиш назарда тутилади.

Лойиҳа доирасида:

аҳоли пунктларида 2,0 минг километр оптик толали алоқа тармоқлари қурилади, Интернетнинг ўтказиш қобилияти 200 Гбит/с га етказилади;

4,0 мингдан ортиқ таянч мобиль алоқа станциялари ишга туширилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
194

Давлат-хусусий шериклик муносабатлари асосида аҳоли яшаши ва дам олиши учун ҳудудларда замонавий ҳамда юқори технологик истироҳат боғларини қуриш ва “яшил ҳудудлар”ни яратиш.

 

2018 йил

10 май

Давархитектқурилиш,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат экология қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

давлат-хусусий шериклик шартларида ҳудудларда картографик фавворалар, велосипед йўлакчалари, оилавий ҳордиқ учун объектлар қуришга инвестициялар, шу жумладан чет эл инвестицияларини жалб қилиш;

“яшил ҳудудлар”ни ташкил этиш, пиёдалар ва велосипед йўлакчалари, тротуарлар, кўп йиллик дарахтлар экилган хиёбонларни яратиш, атроф табиий муҳит ва сув ресурсларини муҳофазасига оид дастурни тасдиқлаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
195

Ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда меҳнат миграцияси географиясини кенгайтиришнинг ўрта муддатли комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 май

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

ТИВ, МХХ, ИИВ,

вазирлик ва идоралар

Ижрочилар маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.  

Дастурда:

ривожланган давлатлар меҳнат бозорини мониторинг қилиш асосида барқарор иш ўринлари бўйича маълумотлар базасини яратиш ва юритиш;

меҳнат мигрантларига талаб мавжуд бўлган давлатлар билан узоқ ва ўрта муддатли тегишли битимлар тузиш;

тегишли тартиб-таомилларни қисқартириш ва  соддалаштириш;

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш;

меҳнат миграцияси соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик хизматларининг хорижда ишлаётган фуқароларимиз билан доимий алоқада бўлишининг замонавий шаклларини жорий этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
196

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан самарасиз фойдаланишга йўл қўймаслик, аҳолининг экологик маданиятини ошириш борасида таъсирчан чора-тадбирларни кўриш.

 

2018 йил

1 август

Давлат экология қўмитаси,
 вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан Ўзбекистон Республикаси экология
ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида 2018–2022 йилларга мўлжалланган концепцияси тасдиқланади.

Концепцияда:

экологик маданиятни ошириш, ноёб табиатни келажак авлодларга сақлаб қолиш учун узлуксиз экологик таълим самарадорлигини ошириш;

аҳолида сув, электр қуввати, фойдали қазилмаларга бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
197

Энергия тежовчи технологиялар ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2018 йил 1 июнь

Инновация вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Давлат экология қўмитаси,

“Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзбекнефтегаз” АЖ,

“Энергия тежаш миллий компанияси” АЖ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда:

иқтисодиётнинг энергия
ва ресурс сарфи ҳажмини қисқартириш;

энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш;

муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича аниқ чоралар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

4.5Маданият ва спорт соҳасини янада ривожлантириш

198

Ўзбекистон халқининг умуммиллий қадрияти бўлмиш маданий ва археология мероси объектларини асраб-авайлаш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда инфратузилмани ривожлантириш тизимини такомиллаштириш.

2018 йил

10 апрель

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

барча маданий ва археология мероси объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, уларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, муҳофаза теграларини белгилашни якунлаш;

маданий мерос объектлари, айниқса, олис ҳудудларда жойлашган, реставрация ва реконструкцияга муҳтож  маданий мерос объектларидан давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишни кенгайтириш;

маданий мерос объектларини ишончли қўриқлаш ва улардан оқилона фойдаланиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Археологик тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва археологик топилмаларни сақлаш дастурини тасдиқлаш белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
199

Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2018 йил
1 июнь

Маданият вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Матбуот ва ахборот агентлиги,

вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат

бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасалари учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ушбу муассасаларнинг
моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид қоидалар масалалари  белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
200

Оммавий, олимпия ва миллий спорт турларини, шу жумладан жамоавий спорт турларини ривожлантириш орқали аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш ва жисмоний тарбия маданиятини ошириш, мамлакатнинг жаҳон спорти майдонидаги ўрнини мустаҳкамлаш.

 

2018 йил

10 апрель

Жисмоний тарбия
ва спорт давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди,

Ўзбекистон

Хотин-қизлар қўмитаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

мамлакатимизда олимпия спорт турлари, етарли даражада оммалашмаган спорт турларини янада кенг ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш;

миллий спорт турлари, халқ ўйинларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш;

қишки спорт турларини ривожлантириш, оммалаштириш бўйича
чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш;

Нукус шаҳрида Олимпия
ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган олий спорт маҳорати мактаби, Урганч шаҳрида “Ёшлик” спорт мажмуаси, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида универсал спорт комплекслари, Қарши шаҳрида спорт-соғломлаштириш мажмуаси, кўп тармоқли ёпиқ сузиш ҳавзасини барпо этиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
201

Барча даражадаги футбол мусобақаларини ташкил этиш
ва ўтказишнинг мавжуд тизимини илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш, соҳадаги жиддий муаммоларни ҳал қилиш ва халқаро мусобақаларда юқори натижалар қайд этилишига оид чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2018 йил

10 март

Жисмоний тарбия
ва спорт давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон Футбол федерацияси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

илғор хорижий тажриба асосида футбол соҳасида юқори малакали тренер ва спортчиларни тайёрлаш, футболчилар захирасини ва терма жамоаларни шакллантиришнинг амалдаги тизимини тубдан такомиллаштириш;

болалар ўртасидаги футболни ривожлантиришнинг амалдаги тизимини танқидий кўриб чиқиб, футбол
бўйича етакчи мамлакатлар тажрибасини ўрганиш,
юқори малакали тренер ва мутахассисларни жалб қилиш;

чекка ҳудудларда футбол майдонларини кенг миқёсда қуришни ташкиллаштириш;

футбол клублари ва ҳомийларига солиқ ва бошқа имтиёзларни яратиш;

футбол селекционерлиги (скаутинг) тизимини ривожлантириш;

миллий терма жамоанинг Қатар мамлакатида 2022 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этишини таъминлаш учун чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
202

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хусусий сектор ва тадбиркорликни ривожлантириш, спорт муассасалари, айниқса, хусусий спорт ташкилотларида аҳолига сифатли жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт хизматлари кўрсатилишини таъминлашга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 март

Жисмоний тарбия
ва спорт давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди,

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хусусий секторни ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашишни кучайтириш;

спорт иншоотларининг намунавий штат бирликларини ишлаб чиқиш;

спорт иншоотларининг ижара ҳақини белгилаш тартиби;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида хизмат кўрсатишни, шу жумладан аҳолининг айрим тоифаларига имтиёзли равишда хизмат кўрсатиш  назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
203

Болалар ва ёшларнинг мактабдан ташқари спорт таълими тизимини янада такомиллаштириш, сузиш спорт турларини ривожлантириш.

2018 йил

10 март

Жисмоний тарбия
ва спорт давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

сузиш ҳавзаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш;

сузиш ҳавзаларида ёшлар кесимида соғломлаштириш ва спорт билан шуғулланиш бўйича меъёрларни ишлаб чиқиш;

спортчиларни спорт муассасаларига қабул қилиш мезонларини ишлаб чиқиш;

спортчиларни гуруҳдан-гуруҳга ўтказиш бўйича назорат-норматив меъёрларни қайта кўриб чиқиш;

сузиш ҳавзаларининг санитария-гигиена талаблари асосида фаолият юритиши бўйича тегишли меъёрларни қайта кўриб чиқиш;

сузиш ҳавзаларида шуғулланиши учун ҳақ тўлаш ва улардан фойдаланиш тартиби;

спорт муассасаси ходимларини ҳамда тренерларни  қўшимча рағбатлантириш тартибини тасдиқлаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш
204

Ўзбекистонда спорт таълими соҳасини янада ривожлантириш, спортчиларни тайёрлашда замонавий фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда спорт таълими тизимини ислоҳ қилиш.

2018 йил

20 апрель

Жисмоний тарбия

ва спорт давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ЎзДЖТИ, олимпия захиралари коллежлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасига мос юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш;

ЎзДЖТИ, олимпия захиралари коллежларини замонавий техника воситалари
ва махсус лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш;

ЎзДЖТИ, олимпия захиралари коллежлари илмий-педагогик салоҳиятини мустаҳкамлаш, таълим жараёнларини замонавий ахборот-услубий материаллар ва ўқув адабиётлар билан таъминлаш;

спорт йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун
масъуллар

Сарф-харажатлар

Молиялаштириш манбалари

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

Изоҳ

V. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган,
ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар

5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар

205

Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик концепцияси янги таҳририни тасдиқлаш.

2018 йил

1 июль

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Мудофаа вазирлиги, ТИВ, МХХ,
Миллий гвардия,
Бош прокуратура, ИИВ, АҚҲМИ, СМТИ, вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик концепцияси янги таҳрири тасдиқланиб, унда Ўзбекистон Республикасига нисбатан асосий хавф
ва таҳдидлар, мамлакатнинг ҳаётий муҳим манфаатлари ҳамда хавфсизлик соҳасида давлат стратегик режалаштириш тизими фаолиятининг механизми ва тамойиллари белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

206

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринасининг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.

Йил давомида

Мудофаа вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), МХХ,  Миллий гвардия, ИИВ, АҚҲМИ,

вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

ҳарбий хизматчилар, жамият ва хорижий ҳамкорлар орасида, давлатимиз мудофаа сиёсатини асосий принципларини етказиш бўйича, унинг очиқлигига ва хорижий давлатлар билан мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида конструктив ҳамкорлик ва алоқаларни ривожлантириш устуворлигига урғу берган ҳолда, кенг тушунтириш ишларини амалга ошириш;

амалдаги қонунчиликга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан “Мудофаа тўғрисида”, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўгрисида”ги Қонунларга, шунингдек, тегишли идоравий ҳужжатларни қайта ишлаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

207

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тизими ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга йўналтирилган ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятини ташкил этиш.

 

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Мудофаа вазирлиги, ИИВ, МХХ, ФВВ, ДБҚ

Ташкилий чора-тадбирлар.

Бунда:

ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича стратегия ва
2018 йилга мўлжалланган йўл хариталарини ишлаб чиқиш;

ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, қўшинларнинг кундалик фаолиятини самарали ташкиллаштиришда ҳокимликлар томонидан қўшилма ва ҳарбий қисмларга кўмаклашиш;

Қуролли Кучлар қўшилма, ҳарбий қисм ва муассасаларининг ҳарбий шаҳарча ва полигонлари инфратузилмасини ривожлантириш масалалари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

208

Мудофаа-саноат комплексини шакллантириш ва ривожлантириш орқали давлатнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари жанговар қудрати ва салоҳиятини ошириш.

 

2018 йил

1 апрель

 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси,

Мудофаа вазирлиги,

МХХ, ФВВ, ИИВ, Миллий гвардия,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада мудофаа-саноат комплексини шакллантириш
ва ривожлантириш Давлат дастури тасдиқланиб, унда илмий-ишлаб чиқариш базаси, хизмат кўрсатиш марказлари ҳамда қўшма корхоналарни ташкил этиш, маҳаллий корхоналар негизида ҳарбий ва икки хил мақсадда ишлатиладиган маҳсулотларнинг айрим турларини маҳаллийлаштиришни жорий этиш, мазкур соҳада мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш борасида ҳал этилиши лозим бўлган бошқа чора-тадбирлар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

209

Мудофаа соҳасида хорижий хамкорлар билан ҳарбий ва ҳарбий-техник муносабатларни ривожлантириш ва мустахкамлаш.

 

2018 йил

10 апрель

 

Мудофаа вазирлиги, МХХ, Миллий гвардия, ИВВ, ТИВ, Инновация вазирлиги

 

Комплекс чора-тадбирлар.

Бунда:

ҳарбий таълим муассасалари ўқув жараёни ва машғулотларига дунёнинг етакчи ҳарбий таълим ва тадқиқот марказларининг мутахассисларини кенг жалб қилиш;

замонавий шароитларда жанговар ҳаракатлар ўтказилишининг хорижий тажриба ва инновацион ёндашувларини ўрганиш ҳамда жорий этиш;

Қуролли Кучларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар билан жиҳозлаш тадбирларини изчил давом эттириш;

халқаро ҳамкорлар билан турли ҳарбий машғулотлар ўтказиш амалиётини давом эттириш каби тадбирлар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

210

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини изчил такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш.

Йил давомида

МХХ, Мудофаа вазирлиги, ИИВ,
Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари лойиҳалари.

Лойиҳаларда давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини чегара қўшинларини моддий-техник базасини такомиллаштириш, чегара хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий ва илғор воситаларини амалиётга  татбиқ этиш орқали такомиллаштириш бўйича бир қатор ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

211

Экстремизм таҳдидларини олдини олиш, унга қарши курашиш
ва бартараф этишга қаратилган “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил
30 август

Бош прокуратура, МХХ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ДБҚ

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада экстремизм тушунчасининг таърифи, унга қарши курашиш, олдини олиш
ва бартараф этиш механизмлари, тамойиллари, усуллари, масъул органларнинг ваколатлари ҳамда халқаро ҳамкорликни амалга ошириш масалалари белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

212

Ахборот ресурслари ва Интернет тармоқлари орқали тарқатилаётган экстремизм ва терроризм ғояларининг мамлакатимиз ҳудудида тарғиб қилинишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш.

2018 йил
1 август

ИИВ, МХХ,  Бош прокуратура,

Ахборот технологиялари вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

глобал ва миллий ахборот ресурслари орқали экстремизм
ва терроризм ғояларининг мамлакатимиз ҳудудида тарғиб қилинишининг барвақт олдини олиш мақсадида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда алоҳида бўлинмалар ташкил этиш;

ушбу бўлинмаларнинг ОАВ, Интернет ва ижтимоий тармоқларда экстремизм ва терроризм ғоялари тарғиб қилиниши ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги асосий вазифалари ва функциялари ҳамда бу борада бошқа идоралар билан ҳамкорлик масалалари белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

213

Экстремизм ғоялари таъсирига адашиб тушиб қолган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш тизимини янада такомиллаштириш.

2018 йил

30 июнь

 

ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Дин ишлари бўйича қўмита, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши, вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

терроризм ва диний экстремизмга алоқадор фуқароларни, айниқса, ёшларни кечириш ва соғлом ҳаётга қайтариш, аҳоли ўртасида зарарли диний ғоялар таъсирига тушиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ишларни жадаллаштириш;

мазкур ишларда маҳалла фуқаролар йиғинлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа идоралар томонидан кафилликка олиш институтининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва амалиётда қўллаш механизмларини ишлаб чиқиш;

ушбу тоифадаги шахсларнинг бандлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалалари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

214

Транспорт коммуникациялари хавфсизлигини таъминлаш тизимини мустаҳкамлаш юзасидан
чора-тадбирларни амалга ошириш.

2018 йил
1 июль

 

ИИВ, МХХ, ФВВ, Ташқи савдо вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

Бош прокуратура

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада 2017 йил декабрь ойида ишга туширилган узунлиги 355 км. бўлган “Бухоро-Мискен” темир йўли бўйлаб транспорт коммуникациялари хавфсизлигини таъминлаш ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш масалалари белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

215

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.

 

Йил давомида

ИИВ, МХХ, ФВВ, Бош прокуратура,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари лойиҳалари.

Лойиҳаларда йирик ижтимоий, сиёсий ва маданий-оммавий тадбирлар ҳамда умумхалқ байрамлари (Наврўз, Мустақиллик куни, Ҳайит айёмлари, Конституция куни
ва бошқалар) ўтказилаётганда фуқароларимиз хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масалаларини ҳуқуқий тартибга солиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

216

Конфессиялараро ҳамжиҳатлик
ва миллатлараро тотувликни янада  мустаҳкамлаш, давлат институтлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни ҳамда ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.

 

 

2018 йил
30 июнь

 

Адлия вазирлиги,
Дин ишлари бўйича қўмита, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

диний ташкилотларни руйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш;

диний ташкилотлар томонидан тажвид, ҳадисшунослик, калом ва бошқа диний илмларни ўргатишни тартибга солиш;

диний ташкилотларнинг фаолият юритиши ҳамда тугатиш асослари, давлат институтлари билан ҳамкорлиги ва фаолият механизмларини такомиллаштириш масалалари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

217

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарларининг фаолиятини танқидий таҳлил қилиш ва иш самарадорлигини ошириш.

2018 йил

30 сентябрь

 

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,

Дин ишлари бўйича қўмита, МХХ, ИИВ, вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳоким ўринбосарлари томонидан диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб борилишида уларнинг асосий амалий вазифалари;

жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ҳамда ҳамкорликни таъминлашдаги ўрни;

виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш тартиблари;

маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқоди ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирларини амалга оширишдаги ваколатлари;

давлат органларининг жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш асослари белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

218

Диний таълимот соҳасида тадқиқотлар ўтказиш тизимини ривожлантириш.

2018 йил
20 июнь

 

Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги,

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада диний соҳада фундаментал тадқиқотлар ўтказиш, буюк аждодларимизнинг маънавий-интеллектуал меросини оммалаштириш ҳамда халқаро
ва хорижий диний ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

219

Қуръон тиловати бўйича
I халқаро фестивални ташкил этиш.

2018 йил
10 июль

 

Дин ишлари бўйича қўмита, ТИВ, Адлия вазирлиги, ИИВ,

Бухоро вилоят ҳокимлиги

Ташкилий чора-тадбирлар.

Бунда:

ислом динининг асл моҳиятини жаҳон ҳамжамиятида тарғибот қилиш;

иқтидорли Қуръон тиловат қилувчиларни турли номинациялар бўйича рағбатлантириш;

жамоатчилик ҳамда ёшларнинг маънавий-маърифий етукликка эришишига кўмаклашиш;

Ўзбекистоннинг бой тарихий, диний мероси ва обидаларини хорижий сайёҳларга тарғиб этиш назарда тутилади.

 

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

220

Экологик хавфсизликни таъминлаш, экология ва сув-энергетика муаммоларини бартараф этиш ҳамда трансчегаравий сув захираларидан оқилона фойдаланиш.

 

 

2018 йил

1 октябрь

Давлат экология қўмитаси,

Ўзбекистон Экологик ҳаракати (келишув асосида), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ТИВ, ФВВ,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Ўзбекистон Республикаси экологик хавфсизлигини таъминлашнинг ягона
ва комплекс тизимини яратиш;

ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник
ва технологик жиҳатдан янгилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳит ҳолатини яхшилашни рағбатлантирувчи молиявий-иқтисодий чоралар тизимини шакллантириш;

минтақавий хавфсизликка, трансчегаравий сув оқимлари ресурсларидан фойдаланиш, ҳудудларнинг аҳоли саломатлиги ҳамда атроф-муҳит учун хавфли бўлган моддалар билан трансчегаравий ифлосланиши масалаларига оид долзарб муаммоларни ҳал этиш;

экологик тизимларни сақлаш, табиий ресурслар ҳолатини қайта тиклаш ва яхшилаш, аҳолининг экологик хавфсиз яшашини таъминлашга эришиш масалалари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

221

Кимёвий, биологик, радиациявий ва ядровий хавфсизликни таъминлаш соҳасида халқаро ҳужжатлар талаблари бажарилишига қаратилган миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.

 

 

2018 йил

10 октябрь

Саноатгеоконтехназорат, ТИВ, ИИВ, ФВВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ДБҚ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Давлат экология қўмитаси,

Фанлар академияси  

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ваколатли давлат органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

кимёвий, биологик, радиациявий ва ядровий хавфсизликни таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш;

кимёвий, биологик ва ядровий  қуроллар ва уларни етказиб бериш воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш масалалари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

222

“Қамчиқ” довонида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2018 йил

20 сентябрь

ФВВ, ИИВ, МХХ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

довонда фаолият юритувчи махсус хизматлар
ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларига жалб қилинадиган хизматларнинг куч воситалари устидан ягона навбатчи-диспетчерлик хизматини ташкил этиш;

“Қамчиқ” ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

5.2. Ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар

223

Бирлашган миллатлар ташкилоти ва хорижий ҳамкорлар билан биргаликда БМТнинг ёшлар ҳуқуқи бўйича Конвенцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

 

2018 йил

10 ноябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ТИВ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ХТВ, Инновация вазирлиги, СМТИ

Конвенция лойиҳаси.

Лойиҳада:

глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш;

ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, улардан фойдаланиш кафолатлари;

халқаро стандартлар асосида таълим олиши, иннновацион технологиялар, изланишлар ва илғор тажрибалар алмашинуви бўйича ҳамкорликни амалга ошириш;

ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялашга қаратилган масалалар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

224

БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

2018 йил

20 ноябрь

ТИВ, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ХТВ, СМТИ

Резолюция лойиҳаси.

Лойиҳада барча шахсларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш кафолатлари, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам бериш, бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уларнинг камситилишига йўл қўймасликка қаратилган масалалар назарда тутилади. 

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

225

БМТ Бош Ассамблеясининг  “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий
ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир”
резолюцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

2018 йил

30 ноябрь

ТИВ, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ХТВ, СМТИ

Резолюция лойиҳаси.

Лойиҳада:

Марказий Осиё давлатларининг минтақадаги мавжуд муаммо
ва таҳдидларни ҳамкорликда бартараф этишга қаратилган ва ўзаро манфаатли ечимлар топиш бўйича тадбирлар;

минтақада яхши қўшничилик
ва дўстона алоқаларни, шу жумладан, таълим, фан, технология, инновация, туризм, маданият, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда яқин ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳаракатлар;

 Марказий Осиё давлатларининг афғон можаросини ҳал этишга ва Афғонистон Ислом Республикасининг иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ва қайта тиклашга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

226

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё Форумини ўтказиш.

2018 йил

20 сентябрь

ТИВ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ХТВ, СМТИ

Ташкилий чора-тадбирлар.

Бунда:

Декларацияда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари устуворлиги тамойиллари ҳамда умуминсоний қадриятларга асосланган Форум концепцияси ва якуний ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё Форумини 2018 йил Самарқанд шаҳрида ўтказилиши билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

227

Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрни ва нуфузини оширишга қаратилган комплекс чораларни ишлаб чиқиш.

 

 

2018 йил

20 май

Вазирлар Маҳкамаси, ТИВ, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, СМТИ, Иқтисодий тадқиқотлар маркази, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлатлар рейтингини тузувчи халқаро агентликлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан конструктив мулоқотни ўрнатиш;

иқтисодий ҳамкорлик
ва ривожланиш ташкилоти (давлатларнинг кредит рейтинги), Жаҳон банки (Doing business), Бутунжаҳон иқтисодий форуми (Глобал рақобатбардошлик индекси), БМТ Тараққиёт дастури (Инсон ривожланиши индекси), “Transparency international” (Коррупция индекси), The Economist Intelligence Unit (Дунё давлатларида демократия индекси, Иқтисодий эркинлик индекси), The World Justice Project (Қонун устуворлиги индекси), “Чегарасиз репортёрлар” (Матбуот эркинлиги индекси) ва бошқа халқаро агентликлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан юритилаётган ҳисоботлари бўйича соҳаларни яхшилашга қаратилган чоралар кўриш;

ҳар бир рейтинг бўйича масъул вазирлик ва идораларни белгилаш ҳамда тегишли “йўл хариталарини” ишлаб чиқиш;

халқаро ташкилотларнинг  молиявий техник ресурслари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

228

Марказий Осиё давлатлари билан ташқи сиёсий масалалалар, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш.

 

 

Йил давомида

ТИВ, Ташқи савдо вазирлиги, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ССВ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Иқтисодиёт вазирлиги, Маданият вазирлиги, ССП,  СМТИ, вазирлик ва идоралар

Комплекс чора-тадбирлар.

Бунда:

қўшни давлатлар билан ҳамкорликни изчил ривожлантириш;

Марказий Осиё давлатларининг ҳудудлар раҳбар (ҳоким)лари ва бизнес ҳамжамиятининг уюшмасини таъсис этиш;

Марказий Осиё давлатлари билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқаларни, “халқ дипломатияси институтлари”ни, парламентлар, чегара ҳудудлари, жамоат ташкилотлари ва фуқаролар ўртасидаги алоқаларни  ривожлантириш;

олий таълим муассасаларига қўшни давлатлар фуқароларининг соддалаштирилган қабулини жорий этиш;

қўшни давлатлар фуқаролари учун Ўзбекистоннинг соғломлаштириш муассасалари ва курорт зоналарида тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳамда дам олиш имкониятларини яратиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

229

Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини қўшни мамлакатлар билан делимитация
ва демаркация қилиш борасидаги музокараларни давом эттириш.

 

 

2018 йил

30 март

Вазирлар Маҳкамаси, ТИВ, Ергеодезкадастр, МХХ, Мудофаа вазирлиги

Музокаралар режаси.

Бунда чегарадош давлатлар билан 2018 йилда бўлиб ўтадиган давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат комиссиялари йиғилишларини ташкил этиш ва ўтказишнинг халқаро шериклар билан келишилган муддатлари ва жойлари назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

230

Ислом оламининг жаҳон фани
ва цивилизациясига қўшган беқиёс меросини тарғиб қилиш борасида мусулмон давлатлари билан ўзаро мулоқотни янада фаоллаштириш.

 

 

Йил давомида

Вазирлар Маҳкамаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Инновация вазирлиги,

Фанлар академияси, ТИВ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, СТМИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари лойиҳалари. 

Лойиҳаларда:

Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ) билан биргаликда Ёш олимлар Халқаро Ислом маркази ва Ўзбекистонда ИҲТнинг юқори самарали компьютер марказини ташкил этиш;

Ўзбекистонда ИҲТ билан ҳамкорликда замонавий телескоп ўрнатиш;

Ал-Хоразмий хотирасига бағишланган ёш математиклар ўртасидаги халқаро олимпиадани ўтказиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

231

Халқаро савдо, иқтисодий ва инновацион технологик алоқаларни кенг диверсификация қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳаллий товар ва хизматларнинг экспорт ҳажмини ошириш.

 

 

Йил давомида

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, ТИВ, Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт вазирлиги,

Инновация вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, халқаро молия институтларининг грант маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда кооперацияни мустаҳкамлаш учун қулай шароит яратиш, бизнес ҳамжамиятлари ўртасида бевосита мулоқот ва ўзаро ҳамкорлик борасидаги аниқ лойиҳаларни муҳокама қилиш мақсадида Тошкентда Халқаро инвестициявий форуми;

Марказий Осиё минтақавий иқтисодий форуми;

“Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида стратегик истиқболлар ва амалга оширилмаган имкониятлар” мавзусида халқаро конференция ўтказиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

232

Хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг янги дипломатик ваколатхоналарини очиш ҳамда мавжудларини кенгайтириш.

 

 

Йил давомида

ТИВ, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Ҳисоб-китоблар асосида

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари лойиҳалари.

Лойиҳаларда Екатеринбург, Владивосток, Қозон, Ростов-Дон (Россия Федерацияси) ва Олма-ота (Қозоғистон Республикаси) шаҳарларида консуллик идораларини очиш белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

233

Хориждаги ҳамюртлар билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида давлат сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш.

 

 

2018 йил

20 июль

ТИВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ИИВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

чет элдаги ватандошларимизга кириш визалари, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш учун рухсат олиш, меҳнат фаолияти юритишга лицензия олиш тартибларини соддалаштириш;

хорижда яшаётган юқори малакали Ўзбекистон фуқаролари ва ватандошларнинг давлат бошқаруви, иқтисодиёт, молия, таълим, соғлиқни сақлаш
ва бошқа устувор йўналишлардаги ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишини рағбатлантириш чоралари;

мамлакат ривожланишининг устувор йўналишларида раҳбар
ва мутахассис лавозимларига очиқ танловлар эълон қилиш тартиби белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

234

Ташқи ишлар вазирлиги ва республиканинг хорижий давлатлардаги дипломатик муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2018 йил  15 март

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 25 декабрдаги Ф–5154-сон фармойиши билан тузилган комиссия 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда: 

Ташқи ишлар вазирлиги ва республиканинг хорижий давлатлардаги дипломатик муассасалари ишини ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ва туризмни ривожлантиришдаги ролини ошириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш;

Жаҳон иқтисодиёти
ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш;

хорижий мамлакатлар
ва халқаро ташкилотлар
билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик масалалари бўйича идоралараро мувофиқлаштириш тизимининг самарадорлигини ошириш масалалари назарда тутилади.

 

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

235

Хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш,
шу жумладан уларга консуллик
ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.

2018 йил
30 апрель

ТИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, МХХ, ИИВ, ДБҚ, Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада чет элдаги Ўзбекистон фуқароларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини яхшилаш мақсадида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда амалий тажрибага эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан иборат Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналарида қўшимча штат бирликларини киритиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

236

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартибини бекор қилиш.

 

 

2018 йил

1 июнь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ТИВ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини тўлиқ амалга оширилишини чегаралайдиган нормаларни бекор қилиш белгиланади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

237

Ўзбекистон Республикасига сайёҳлик мақсадида келаётган хорижий фуқаролар учун электрон визаларни жорий этиш.

 

 

2018 йил

1 октябрь

Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари вазирлиги, ТИВ, ИИВ, МХХ, Давлат туризм қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини оширишга ҳамда бой маданий меросимизни тарғиб қилиш мақсадида сайёҳлик мақсадида келаётган хорижий фуқаролар учун электрон визаларни жорий этиш орқали қулайликлар яратиш назарда тутилади.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш